Андижонда

Жалақудуқ туманида ҳам табиий газдан шаклланган юқори дебитор қарздорликлар ундирилмоқда


15.10.2025   119

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда табиий газдан шаклланган юқори дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай амалий ҳаракатлар Жалақудуқ туманида ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг мутахассислари туманининг “Туялас” маҳалласида табиий газдан дебитор қарздорлиги юқори бўлган аҳоли хонадонларидан қарздорликни ундириш жараёнларини амалга оширдилар.

“...Дебитор қарздорликни камайтириш бўйича қарздорларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда, - дейди “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Илҳомжон Шокиров. – Бугун “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли уйларниқарздорлиги бўйича қайта хатловдан ўтказдик ва ўргандик. Истеъмолчилар билан суҳбатлашилди. Ҳозирда 5 та хонадондан 4 млн 270 минг сўмлик қарздорлик ундирилди ва 2 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди...”

Қарздорликларни ундириш ва муаммоли ҳисоблагичларни бартараф этишда маҳалла газчиси Рўзимуҳаммад Қўшақов ҳам ҳаракатда. Кунига 20 та топшириқ орқали ўзига бириктирилган “Қиличмозор”, “Туялас” ва “Намуна” МФЙлардаги истеъмолчиларнинг ҳисобдонларини ўрганиб, улардаги муаммоларни бартараф этмоқда.

Бугунги кунда Жалақудуқ туманида 10 минг 990 нафар фуқаро табиий газ истеъмолчилари ҳисобланадилар. Шу кунга қадар туман газ таъминоти корхонаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга 131 нафарининг 340 млн. сўмлик қарздорлиги бўйича даъво аризалари киритилди.Шунингдек, 56 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди. Натижада эса ўтган давр мобайнида жами 734 млн. қарздорликдан 126 млн ундиришга эришилди.

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати