Андижонда

Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам суюлтирилган газ FaceID тизими асосида етказиб берилмоқда


24.12.2025   119

Бугунги кунда табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришда рақамлаштиришни соҳага татбиқ этилиши истеъмолчилар учун қулайлик яратмоқда. Газ соҳасида амалга оширилаётган янгилик ва барча қулайликлар аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Бу борада суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги FaceID тизими ҳам газ етказиб беришни янада осонлаштириб, истеъмолчининг вақтини тежаган ҳолда ортиқча машмашаларсиз газ билан таъминланишига ҳисса қўшмоқда.

Жалақудуқ туманидаги “Янги кўрпа” маҳалла фуқаролар йиғини туманнинг энг чекка, чегарадош ҳудудларидаги маҳаллалардан бири ҳисобланади. Бугун мазкур маҳаллада 358 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан шу кунга қадар 56 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Авваллари ID карталар асосида иш ташкил қилинган бўлса, энди газ етказиб беришда планшетлардан фойдаланилмоқда. Мазкур планшетларда “E-gaz” дастури интегрaция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар смс хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради. Ҳар бир истеъмолчи суюлтирилган газ билан таъминланиш жараёнида паспорт маълумотлари орқали махсус базага интеграция қилиниб, тизимга уланмоқда.

“...Мазкур тизим масалан шахсан менга жуда маъқул бўлди, - дейди “Янги кўрпа” МФЙ раиси Холида Қурбонова. – Уйда фарзандларим, ота-онам бор. Кўп ҳолларда мен ишда бўламан. Махсус карта мени номимда бўлганлиги учун авваллари, газ келишини кутардим. Энди бемалол уйидагилардан биронтаси чиқиб маиший газ баллонни алиштириб олиши мумкин экан. Бу мен учун, нафақат менга маҳалламизнинг кўпчилик оилаларига қулайлик туғдирди..”

Хўжаобод туманининг “Мустаҳқам” маҳалласида ҳам 356 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишади. “Мустаҳкам”ликлар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар.Хулоса қилиб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, маиший газ баллонларни манзилли етказиб беришда шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларни олдини олиш га ҳисса қўшади.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати