Андижонда

ЖАЛАҚУДУҚДА 4500 ДАН ОРТИҚ ХОНАДОН ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИДАН ФОЙДАЛАНМОҚДА


06.11.2022   229

“Зангори” ёқилғидан тежамкорлик билан фойдаланиш, кунига бир куб газни тежаш ва энергиятежамкор ёнғичлардан фойдаланишга қаратилган тарғибот ишлари Жалақудуқ туманининг “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда ҳам олиб борилди.

Бугунги кунда “Тошҳовуз”ликларнинг деярли барчаси энергиятежамкор горелкалардан фойдаланишни бошлаб юборганлар. Ушбу истеъмолчилар стандарт ёнғичдан фойдаланиш ҳисобига қанча газ тежаб, оила иқтисодига қанчалик фойда келтираётганлирини ўзлари айтиб беришмоқда. Жалақудуқдаги 10 мингдан ортиқ хонадоннинг 4522 тасига энергятежамкор газ жиҳозлари ўрнатилиб бўлинди ва бу ишлар давом этмоқда.

“Энергиятежамкор горелкани фойдаси жуда кўп экан, - дейди “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси Фурқатбек Рўзиев. – Олдинлари бир ойда 600-700 м³ газ сарф қилсак, ҳозирда шуни тенг ярмини ишлатмоқдамиз. Албатта бу чўнтагимга ҳам таъсир қиляпти. Кейин экологик тоза, ис гази чиқиш хавфи жуда паст. Яхши томонлари кўп экан, тежамкор горелкадан фойдаланганимиздан мамнунмиз..”

Ушбу маҳалла истеъмолчиларига қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди. Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.