Андижонда

ЖАЛАҚУДУҚДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ


13.05.2022   277

Жалақудуқ туман ҳокимлигида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан сайловолди ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Унда сайлов комиссиялари аъзолари, ишчи гуруҳлар раислари ва аъзолари иштирок этдилар.


Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Бахтиёржон Норов томонидан қатнашчиларга маҳалла раиси вазифалари, сайлов жараёнларига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, мазмун-моҳияти, мазкур муҳим тадибрларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, овоз бериш қоидалари, ҳуқуқий-тарғибот материалларидан унумли фойдаланиш каби долзарб масалалар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

-Ҳар бир жараёнга алоҳида тайёргарлик кўрилганини назоратимизга олганмиз, - дейди вилоят ҳокимлиги хузуридаги маҳалла тизими ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси раҳбари ўринбосари Кенжабой Шамуродов. – Бундай семинарларни ташкил қилишдан мақсадимиз эса, сайловни ўтказиш жараёнларига оид харакатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, ташкилотчиларнинг мажбуриятлари бўйича ҳам батафсил тушунтириш ишларини олиб боришдир.

Машғулот давомида иштирокчилар ўзиларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан жавоблар олдилар.

Зилола РАҲМОНОВА.