ЖАЛАЛҚУДУҚ ТУМАНИДА “МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ” ШИОРИ ОСТИДА ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
15.07.2022 491
Жорий йилнинг 15 июль куни Андижон вилояти Жалалқудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўзгартиришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари ҳамда Андижон давлат университети ўқитувчилари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчилик муҳокамасида Қонституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган янгиликлар тўғрисида ҳамда ҳозиргача муҳокамаларда илгари сурилган консептуал таклифлар билан таништирилди.

Муҳокамалар якунида тадбир иштирокчилари томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг кўплаб моддаларига қўшимча равишда фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Ўтаказилаётган тадбирлардан мақсад эса ўзгаришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.
«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.
