Жамият юрагида инсон қадри

18.08.2025 99
Бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг марказида биргина тамойил мужассам: бу тамойил—инсон қадрини улуғлашдир. Шу боис, ижтимоий хизматлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар (рақамли бошқарувдан тортиб, маҳаллабай ёндашув тизимигача) жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳаётга тўлақонли қўшиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.
Пахтаобод туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази - замонавий ижтимоий хизматлар инфратузилмасининг асосий бўғини сифатида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларга ёрдам кўрсатиш яъни моддий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий-ижтимоий реабилитациясини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу эса юқоридаги фикрларнинг яққол исботидир.
Рақамларга мурожаат қилсак. Ҳар куни марказимизга 70 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушади. Ўтган 6 ой мобайнида жами аризалар сони 15 минг 200 тани ташкил этган бўлиб, шундан9 минг 590 тасига ечим топилгани ютуғимиздир. Албатта, қолганлари ҳам эътибордан четда эмас. Айни вақтда 2 минг 53 та ариза кўриб чиқиш жараёнида. 1 минг 319 та аризанинг ўзи газ ва электр тўлови компенсациясини олиш учун киритилган. Мурожаат турлари бўйича статистикани ҳам келтириб ўтишни жоиз билдим. Шу кунгача:
- ижтимоий хизмат ва ёрдамлар бўлимига 11 минг 471 та;
- нафақа ва тўловлар бўлимига 8 минг 204 та;
- ногиронликни белгилаш ва қайта кўриб чиқишбўйича 1 минг 318 та;
- протез ортопедия маҳсулотларини олиш бўйича 85 та;
- санаторияга йўлланма олиш бўйича 1 минг 305 та;
- болани васийлик ва ҳомийликка олиш бўйича 265 та;
- аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ҳолатлари бўйича 31 та;
- юридик консултация бўйича 84 та;
- психолог ёрдами бўйича 252 та;
- ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш бўйича 458 та;
- алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 273 та;
- газ ва электр тўлови учун компенсация масалалари бўйича 1 минг 415 та мурожаатлар келиб тушган.
Таъкидлаш керак, марказ фаолияти — бу фақат ёрдам бериш эмас, балки ҳаёт синовларига бардош бера олмай қолган шахсларни қайта жамият бағрига олиб кириш, уларни ижтимоий майдонда тенг ва фаол иштирокчига айлантириш жараёнидир. Бу ерда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири туради. Ҳар бир ҳолат ижтимоий ходимлар томонидан синчиклаб таҳлил қилинади, индивидуал “кейс” очилади ва эҳтиёжга мос чора-тадбирлар белгилаб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, “Инсон” марказларининг юрак марказида — инсоннинг ўзи туради. Бу масканлар меҳр, эътибор, ҳурмат ва адолат тамойиллари асосида фаолият юритиб, жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, ижтимоий адолатни таъминлаш — бу фақат моддий кўмак эмас, бу энг аввало, ҳар бир инсоннинг ички дунёсига етиб бориш, унинг руҳий ҳолатини тушуниш, яшашга, ўзини жамиятга керакли деб ҳис қилишга замин яратишдир.
Азизбек РАҲИМОВ,
Пахтаобод туман “Инсон” ижтимоий хизматлар