Етти иқлим

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МАМЛАКАТГА КИРИШ УЧУН МАЖБУРИЙ PZR-ТЕСТИНИ БЕКОР ҚИЛДИ


06.09.2022   228

Жорий йилнинг 3 сентябридан бшлаб Жанубий Корея мамлакатга келаётган йўловчиларга PZR-тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилди, дея хабар қилди «Uzbekistan Airways».

Бироқ, Корея Республикасига кириш учун махсус карантин шаклини ҳаво кемаси бортида тўлдириш ва мамлакатга кириш чоғида карантин хизмати ходимларига тақдим этиш қоидалари сақланиб қолди. Шунингдек, сайёҳлар мамлакатга келганидан кейин 24 соат ичида COVID-19 PZR-тестини топширишлари, тест натижалари тўғрисида эса карантин хизматини электрон манзил орқали хабардор қилишлари мажбурийдир.