Атрофга назар

ЖАЗИРАМАДА АВЖ ОЛУВЧИ КАСАЛЛИКЛАРГА САБАБ НИМА?


14.07.2022   113

Кунлар исигани сайин одамларда шамоллаш, тумов, грипп каби ўткир респиратор касалликлар совуқ кунлардагиданда кўпаяди. Бунинг сабаби нимада? РШТЁИМАФ олий тоифали шифокори, пульмонолог Мансурбек Сидиқов шу ҳақида маълумот беради.

- Айнан шу кунларда ўткир респираторли вирусли инфекциялар – нафас йўллари яллиғланиши, шамоллаш, грипп, пневмония каби мавсумий касалликлар айни авж олган пайт ҳисобланади. Қишнинг қаҳратонли кунларидан фарқли ўлароқ ушбу кунларда совуқ кунлардагиданда кўпроқ касалликка чалиниш ҳолатлари кўп учрайди. Чунки одамлар жазирамадан қочиш, бироз салқинлаш мақсадида ҳар қандай совуқликка ўзларини урадилар.

Музлаткичдан совуқ ичимликлар ичиш, музқаймоқ тановул қилиш, совуқ сувларда чўмилиш, терлаган ҳолатда совуткич тагида ўтириш – буларнинг барчаси соғлиққа жиддий зарар етказади. Кучли шамоллашдан сўнг албатта иммунитет пасаяди ва даволашдан ҳеч қанча вақт ўтмай бемор эҳтиётланмаса, касаллик яна қайталанади.

Шу сабабли иссиқ жазирама кунларда иложи борича ўта совуқ бўлган нарсалардан бироз узоқлашиш зарур. Хона ҳарорати ёки ундан сал салқинроқ бўлган ичимликлар ичиш тавсия этилади. Иложи борича кондиционердан узоқроқда, елвизакли жойлардан четроқда дам олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Соғлиққа эътибор берилмаса шамоллашга мойил ёки қўшимча касаллиги бор инсонларда коронавирус юқиш эҳтимоли ҳам кўпаяди.