Андижонда

ЗИЁЛИЛАР ҲАР ИШДА ФАОЛ


30.04.2023   160

Андижон шаҳрида жойлашганИқтисодиёт ва қурилиш институтида ташкил этилган 35-референдум участкасида 2 минг 555 нафар фуқаронинг овоз бериши кўзда тутилган.

Участка комиссияси котиби Зафарбек Иминовнингмаълумотига кўра, ҳудудда рўйхатга олинган 300 нафар йигит-қиз бугун биринчи бор давлатимизнинг муҳим сиёсий жараёнларида овоз бериш орқали иштирок этади. Муддатидан олдин 56 нафар фуқаро овоз берди. Жисмоний имконияти чегараланган 15 нафар фуқаронинг кўчма овоз бериш қутилари орқали жараёнда ўз хоҳиш-иродасини ифода этиши учун имконият яратилган.


- Мамлакатнинг тақдирини ҳал қиладиган, халқнинг овози муҳим ўрин тутадиган саналар юртнинг энг катта байрамидир, - дейди физика-математика фанлари доктори, академик Сирожиддин Зайнобиддинов. –Бугунги унутилмас санада биринчилардан бўлиб овоз беришга келдим.

Жуда катта ўзгаришлар давридамиз. Одамларнинг онги, дунёқараши ўзгарган. Кейинги пайтда элни, одамларни рози қилиш, деган тамойил каттаю кичик раҳбарларнинг кундалик фаолиятидан чуқур ўрин олиб бораётгани фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини анча мустаҳкамлади. Қолаверса, инсон шаъни, қадр-қиммати, манфаатлари олий қадрият сифатида юксакларга кўтарилмоқда. Буни ҳар бир фуқаро дилдан ҳис қиляпти.


Халқимизнинг феъли-атвори, бажараётган амаллари чиройли. Кундан-кунга чирой очиб бораётган юртим жамолини кўриб кўзим қувнайди. Фаровонлигимизга, осуда ҳаётимизга кўз тегмасин.

2-Андижон референдум округи Матбуот маркази.