Андижонда

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА НАВБАТДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


03.11.2023   164

Бугун Андижон давлат Тиббиёт институтида навбатдаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуман “Тиббиётда симуляцион ўқитиш: муаммолар, ечимлар, истиқболлар” мавзусига бағишланди. Жараёнда институт ректори М.Мадазимов, Россиянинг тиббиётда симуляцион таълим жамияти ижрочи директори ва президиуми бошқаруви раиси Александр Колиш , Европа тиббиётда симуляция институти директори Максим Горшков ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Ж.Ризаев ва қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг таълим соҳаси вакиллари иштирок этди.

Анжуманни институт ректори очиб бериб. Маъруза давомида иштирокчиларга тиббиётда симуляцион ўқитишнинг муаммолари, ечими ва истиқболларига бефарқ бўлмай, талаба-ёшларга ўз билимларини етказиш мақсадида қатнаётганликлари учун миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовнинг табригини Фан ва ўқув юртлари бошқармаси бошлиғи Ў.Исмоилов ўқиб эшиттирди.

Ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ташкилотчиларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Мазкур тадбирдан илм-фаннинг ўрни ва ролини муҳокама қилиш, таълим тизимини ислоҳ қилишнинг замонавий тенденциялари, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда уларни амалиётга татбиқ этиш, кенг жамоатчиликни мамлакатда таълим, илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш масалалари мақсад қилинган.

Анжуман сексиялага бўлинган ҳолда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Москвадаги “Виртумед” компаниясининг Симуляцион технологиялар мутахассиси Павел Шестаков “DIMEDUS” рақамли тиббий таълим тизими мавзусида маҳорат дарслари ўтди.

Бугунги мулоқот тадбирларида республикада олиб борилаётган мактабгача ва мактаб таълимига доир ислоҳотлар мазмуни ва сўнгги йиллардаги соҳадаги кенг ўзгаришлар таҳлилига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Қолаверса, анжуман бугунги кунда янгиланиш ва ислоҳотлар йўлидан дадил бораётган Янги Ўзбекистон билан соҳадаги мутахассислар ўртасида ўзаро амалий ҳамкорлик ўрнатиш ва бўлажака кадрларнинг илмий-амалий салоҳиятини оширишда пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА.