ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРАЛАРИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ БЎШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

22.02.2025 1573
1. Хорижий тиллар (аниқ ва табиий фанлар бўйича) кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
2. Кимё кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
3. Умумий физика кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
4. Ўзбекистон тарихи кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
5. Жаҳон тарихи кафедраси бўйича –1 та профессор;
6. Педагогика кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
7. Умумий психология кафедраси бўйича – 1 та доцент;
8. Тасвирий ва амалий санъат кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
9. Зоология ва биокимё кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
10. Хорижий тиллар (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) кафедраси бўйича – 1 та доцент;
11. Математика кафедраси бўйича –1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
12. Амалий математика ва механика кафедраси бўйича – 1 та доцент;
13. Конденсирланган муҳитлар физикаси кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
14. Ижтимоий фанлар кафедраси бўйича –1 та катта ўқитувчи;
15. Генетика ва биотехнология кафедраси бўйича –1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
16. Экология ва ботаника кафедраси бўйича – 1 та профессор;
17. Рус тили ва адабиёти кафедраси бўйича – кафедра мудири.
Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.
Ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.
Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ректор номига ариза билан кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, дипломлар ва аттестатлар нусхалари, илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини топширадилар.
Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.
Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси, 129-уй, 303-хона.
Эслатма: Мазкур олий таълим муассасасида ишловчи шахслар ўтган муддат бўйича кафедрада ҳисобот берадилар, четдан танловда иштирок этувчилар синов дарсларини ўтказадилар.