Газ тўлдириш шохобчаларини ходимларининг билимлари синовда ўтказилди
27.08.2026 82
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги бўлими ҳамда Филиал касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида “Асака”, “Шаҳрихон” ва “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шахобчалари ходимларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимларини текширувдан ўтказилди.
Унда ходимларнинг ўз иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари, меҳнат муҳофазаси бўйича иш ташкил қилиш ва уни амалиётдаги татбиқлари, иш жойида юз берадиган турли хил ҳолатларда ўзини тута билиш ва бошқа масалаларбўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Синов якунларига кўра, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берган ходимларнинг билим даражаси ижобий баҳоланди ва ўз иш фаолиятини хавфсиз давом эттиришлари учун рухсат берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти бўлими матбуот хизмати
