Андижонда

Андижонда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларни қўллаб-қувватлаш давом этмоқда


28.08.2026   17

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида ҳам ходимлар учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилинди. Жумладан, ходимларни саломатликларини тиклаш ва мустаҳкамлаш мақсадида дам олиш санаторийларига 13 нафар ходимлар жўнатилган бўлса, ижтимоий суғурта ҳисобидан 10 нафар мутахассисларимиз йўлланмалар билан таъминланиб, соғломлаштирилди. Ўтган давр мобайнида касаба уюшма қўмитасига жамоа шартномасида белгиланган моддий ёрдам ва мукофотларни тўланишида амалий ёрдамсўраб мурожаат қилган ходимларнинг аксариятининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 1128 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилди...”

“...Филиалимизда аёллар саломатчилигига ҳам алоҳида эътибор қилинмоқда, - дейди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаева. Хусусан, Филиалда фаолият кўрсатаётган 13 нафар аёл ходимларини соғломлаштириш мақсадида "Фитнес" машғулотлари билан шуғулланиш учун фитнесс клубига 3 ойга"клуб карталари" (абонемент) билан таъминланди..”

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида касаба уюшма қўмитаси томонидан маданий, оммавий ва спорт тадбирлари режалаштирилиб, ўтказиб борилмоқда.“Hududgaz Andijon” ГТФ директори Кубоги-2026” спорт мусобақаларида 180 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этган бўлса, ички туризмни ривожлантириш мақсадида 20 нафар ходимларимиз ва уларнинг оила аъзолари учун “Бухоро-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича юртимизнинг диққатга сазовор жойларига зиёрат сафари,Чортоқ туманида жойлашган “Султон Увайс Қароний” ҳамда Косонсой туманида жойлашган “Чашмаи шифо” булоғига ички зиёрат ташкил қилинди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати