Андижонда

Андижон шаҳрида аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди


23.11.2026   20

Андижон шаҳри Фаробий маҳалласида аҳоли ўртасида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишмақсадида профилактик тадбир ташкил этилди.


Тадбир “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, Андижон вилояти ва шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Energo Digit” МЧЖ ҳамда мўри тозалаш ташкилотлари масъуллари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда фуқароларга табиий газ ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, иситиш мосламаларини тўғри ишлатиш, газ жиҳозлари ва мўриларнинг техник созлигини назорат қилиш, ис газидан заҳарланиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, хонадонлардаги иситиш тизимлари ва дудбуронларнинг ҳолати юзасидан тавсиялар берилиб, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати