Андижонда

Андижон туманида ҳам янги тизим асосида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда


24.11.2026   21

Андижон туманининг “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ўз номига муносиб маҳаллалардан бири. Бугун ушбу маҳаллага борсангиз том маънодаги ободлик ва аҳоли орасидаги дўстликни, ўзаро иттифоқликни кўрасиз. Мазкур маҳаллада 2500 дан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда соҳада турли суиистеъмолликлар ва оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида мутлақо янги, самарали механизм жорий этилди.Унга кўра, эндиликда маиший газ баллонларини истеъмолçиларга етказиб бериш жараёнига Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш хизмати ходимлари ҳам бириктирилди. Бу эса ҳар бир газ баллонининг бевосита ўз эгасига — ҳақиқий истеъмолчига етиб бориши устидан қатъий назорат ўрнатиш имконини бермоқда.

“...Андижон туманида 42 376 та суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлиб, йил бошидан бери истеъмолчиларга 6 минг тоннадан зиёд газ етказиб бердик, - дейди “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Безгодбек Зокиров. - Аҳолига суюлтирилган газни янги тизим асосида етказиб беряпмиз. Ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишланмоқда. Шунингдек, газ етказиб беришдан бўш вақтимизда уларга газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилмоқдамиз...”

“Иттиқоф” маҳалласида ҳам суюлтирилган газ онлайн тизим асосида етказиб берилмоқда. “Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган бўлиб, суюлтирилган газ етказиб беришда Face IDтизимижорий этилган.. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида газ тўлдириш шохобчалари ва сақлаш объектларида қўриқлаш ҳамда назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Шунингдек, газ баллонларининг белгиланган манзилларга тўлиқ етказилишини таъминлаш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати