Бўстон туманида ҳам табиий газдан дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда
24.11.2026 55
Юртимизда совуқ кунлар бошланиши билан албатта уйларни ва яшаш хонадонларимизни иситишга эҳтиёж туғилади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида нафақат иситиш мавсумини таъминловчи ташкилотлар балки аҳоли хонадонлари ҳам якдил ҳолда олиб борилиши лозим бўлган ишлар мавжуд. Аҳоли хонадонларига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарини ҳам кўздан кечириш, улардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан жойларда газ таъминоти бўлимлари томонидан режали ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар орасидани қарздорликни бартараф этиш, ҳисоблаш ускуналаридаги муаммоларни ечиш ҳамда мавсумга созлиги бўйича жойларда амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш ва муаммоли электрон газ ҳисоблаш ускуналаринидаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай амалий ҳаракатлар Бўстон туманида ҳам давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда Бўстон туманида 3 минг 712 нафар фуқаро табиий газ истеъмолчилари ҳисобланадилар.Уларга 2 та маҳалла газчилар хизмат кўрсатиб, ой бошидан бери улар томонидан 100 та ҳисоблагичнинг сим карталари алмаштирилган бўлса, 58 та ҳисобдонга янги қувватлагичлар қўйилиб, муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, ноябр ойида мавжуд дебитор қарздорликдан 67 млн сўмлик қарздорликни камайтиришга эришилди ҳамда 74 та қарздорнинг 317 млн сўмлик дебитор қарздорлиги бўйича ҳужжатлари суд органларига ундириш учун тақдим этилди.
Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
