Эълон ва билдирувлар

Андижон вилоятдаги Пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари хамда фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!


13.01.2025   727

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-164-сон қарорининг ижросига мувофиқ “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятида амалдаги қонунчилик асосида тугатишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда, мазкур қарор талабларига асосан “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятига тегишли қишлоқ хўжалиги техникаларига белгиланган тартибда сотиш механизми қўлланилиши ҳисобига, уларнинг бошланғич нархи аукцион савдоларида 50 фоизгача пасайтирилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қарор хамда “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти тугатиш комиссиясининг 2024 йил 15-ноябрдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан қишлоқ хўжалиги техникаларининг бошланғич нархи 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш учун пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари хамда фермер хўжаликлари таклиф этилади.

Пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари хамда фермер хўжаликлари томонидан “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятига тегишли қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирилган тақдирда, сотиб олиш бўйича таклифларни 1 (бир) ой муддатда ёзма равишда тугатиш комиссиясига тақдим этишингиз сўралади.

Эслатма: қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича тўлиқ маълумотлар е-аукцион платформасининг “Агрокимёҳимоя” АЖ мулклари бўлимидан олиш мумкин.

Манзил: Андижон шахар М.Мухиддинов тор кўчаси 7-уй. Мурожаат учун телефонлар телефонлар: 97 994-77-17, 95 002-44-22, 97580-19-00, 91 176-77-70.