Андижон вилоятдаги “Утилизация” фаолияти билан шуғилланиувчи хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

13.01.2025 723
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги “Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-164-сон қарорининг ижросига мувофиқ “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятида амалдаги қонунчилик асосида тугатишга доир ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда, мазкур қарор талабларига асосан “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти балансидаги биостимуляторлар, биоэнергиялар, препаратлар ҳамда бошқа воситалар ҳисобдан чиқарилган.
Шунга кўра, мазкур ҳисобдан чиқарилган биостимуляторлар, биоэнергиялар, препаратлар ҳамда бошқа воситаларни “Утилизация” (йўқ қилиш) қилиш бўйича ишларни амалга оширишда қизиқиш билдирган махсус рухсатномага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларни хамкорликка таклиф этамиз.
Манзил: Андижон шахар М.Мухиддинов тор кўчаси 7-уй.
Мурожаат учун тел: 93-428-58-18, 90 544 72 82.