Газ ходимлари учун семинар ташкил этилди
10.11.2026 21
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида фаолият кўрсатаётган ходимлар учун икки кунлик семинар ташкил этилди. “Косонсой” дам олиш масканида ўтказилган мазкур семинар давомида ходимлар томонидан ўзаро янги билим ва тажрибалар алмашилди, амалаий масалаларни ечиш бўйича фикр юритилди ва жамоавий ишлаш кўникмалари мстаҳкамланди.
Семинар иши давомида иштирокчилар ўртасида қизғин спорт мусобақалари ташкил этилди. Шашка ва шахмат тахталарида ақл кучи, теннис ва волейбол майдонларида эса чаққонлик, жамоавий руҳ ва иродалар синовдан ўтди. Шунингдек, иштирокчилар билан бирга Увайс ал-Қароний зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди. Мазкур семинар ходимларни жамоа билан ишлашда янада шижоатли бўлишларига мустаҳкам замин яратишга хизмат қилди.
“Ҳуддугаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати