Бўстон туманида суюлтирилган газ истеъмолчиларга Қўриқлаш департаменти билан ҳамкорликда етказиб берилмоқда
13.11.2026 32
Прездентимизнинг топшириқлари топшириқлари ижросини таъминлаш, аҳолига куз-қиш мавусмида бир маромда суюлтирилган газ етказиб бериш ва мурожаатлар самарадорлигини ошириш ҳамда сонини қисқартириш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида ҳамкор ташкилотлар билан махсус штаб тузилгнан эди. Мазкур штаб фаолиятига кўра аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ ҳажмлари Қўриқлаш департаменти ходимлари билан биргаликда амалга оширилиб, газни ўз эгаларига манзилли равишда етказиб берилишига имкон яратмоқда.
Бўстон туманининг “Сариқжўга” маҳалласида 940 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 975 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 182 дона шахсий баллон билан 1157 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 120 фоизни ташкил этаяпти. Маҳалла аҳли йил бошидан бери 112 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминландилар.
“...Газ соҳаси ходимларига ҳам осон эмас экан”, - дейди ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Фарғона шаҳар ходими Фурқатбек Жалолов. – Ўзи Фарғоналикман. Андижонга хизмат билан сафарбар этилди. Ҳозирда туман газ ходимлари билан аҳолига суюлтирилган газ етказиб бераяпмиз. Бунда ҳар бир хонадонга бир донадан маиший газ баллонлари берилишини ҳамда тўлиқ онлайн тизим асосида иш олиб борилишини назорат қилмоқдамиз...”
“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган бўлиб, суюлтирилган газ етказиб беришда Face IDтизимижорий этилган.. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида газ тўлдириш шохобчалари ва сақлаш объектларида қўриқлаш ҳамда назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Шунингдек, газ баллонларининг белгиланган манзилларга тўлиқ етказилишини таъминлаш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
