Шаҳрихон туманида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати янада яхшиланмоқда
06.10.2026 20
Шаҳрихон туманидаги «Назармаҳрам» маҳалла фуқаролар йиғинида 1187 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга «Шаҳрихонтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан шу кунга қадар 106 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Авваллари ID карталар асосида иш ташкил қилинган бўлса, энди газ етказиб беришда планшетлардан фойдаланилмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришда янги Face ID тизими ишга туширилганидан истеъмолчилар ҳам хурсанд. Бунда ҳар бир оила маълумотлари махсус базага интеграция қилинган бўлиб, 16 ёшдан юқори бўлган оила аъзоси бемалол маиший газ баллонини алиштириб олиши мумкин.
Мазкур тизим аксарият оилаларга маъқул келмоқда. Кўп ҳолларда уй катталари ишда бўлади. Авваллари махсус карта кимни номида бўлса, ўша одам газ келишини кутиб ўтирарди. Энди бемалол 16 ёшдан катта оила аъзоси чиқиб маиший газ баллонни алиштириб олишимиз мумкин. Бу кўпчилик оилаларига қулайлик туғдирмоқда
«Назармаҳрам»ликлар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар. Хулоса қилиб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
