Андижонда

Андижондаги суюлтирилган газ етказиб бериш махсус штабига келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилмоқда


16.11.2026   48

Президентимизнинг топшириқлари топшириқлари ижросини таъминлаш, аҳолига куз-қиш мавусмида бир маромда суюлтирилган газ етказиб бериш ва мурожаатлар самарадорлигини ошириш ҳамда сонини қисқартириш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида ҳамкор ташкилотлар билан махсус штаб тузилган эди. Мазкур штаб фаолиятига кўра аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ ҳажмлари Қўриқлаш департаменти ходимлари билан биргаликда амалга оширилиб, газни ўз эгаларига манзилли равишда етказиб берилишига имкон яратмоқда.

Мазкур штабда 24/7 режимида ишловчи махсус телефонлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб олинмоқда ва уларнинг ҳал этилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шу кунга қадар штабга 2 050 дона мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 1 683 донаси штаб телефонлари орқали, 66 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти вертуал қабулхонаси орқали ҳамда 301 донаси “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисига келиб тушган мурожаатлар ҳисобланади. Келиб тушган мурожаатларнинг ҳозирга қадар1 266 таси ҳал этилди ва қолган 784 та ижро этилиш режалаштирилган.

Шунингдек, штаб фаолиятида газ тўлдириш шохобчалари ва сақлаш объектларида қўриқлаш ҳамда назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Шунингдек, газ баллонларининг белгиланган манзилларга тўлиқ етказилишини таъминлаш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати