Андижондаги иссиқхона хўжаликлари узлуксиз равишда табиий газ билан таъминланмоқда
15.11.2023 293
Андижон вилоятида ҳамкуз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишлари бошланди. Бунда, иссиқхона хўжаликлари эҳтиёжи учун 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида табиий газни белгиланган талабларга қатъий риоя этган ҳолда етказиб бериш кўзда тутилган.
“Биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётган Президентимизга минг раҳмат, ҳамма муаммоларимизни ечиб бермоқда. 1 гектарлик иссиқхонамизда помидор, бодринг, булғор қалампири етиштирамиз. Ҳозирдакўчатларимиз тайёр.Газ ускуналаримиз ҳам энергиятежамкор. Газ соҳаси хоимдаларига ҳам раҳмат, шуларни маслаҳати билан энергия тежовчи горелка ўрнатган эдим, бошқаларга қараганда табиий газдан доим иқтисод қилиб келаман. Ҳар ойда ўртача 50-55 минг куб метр газ сарфлаймиз. Яна иссиқхонамизга ҳам кўмир, ҳам газга мослаштирилган янги иситиш қозони ўрнатдик. Аста секинлик билан муқобил энергияга ўтишга тайёрланяпмиз...” - , дейдиОлтинкўл туманидаги “Баркамол ҳосилдор ери” фермер хўжалигига қарашли иссиқхона эгаси Шуҳратбек Юлдашев.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан тадбиркорларга тегишли иссиқхоналар ўрганиб чиқилиб, табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилди. Ҳозирда вилоятдаги 15 та иссиқхонанинг 4 тасига ҳам газ етказиб берилмоқда.
“Вилоятимиздаги мавжуд 15 та иссиқхона хўжаликларининг газ тармоғига уланиш билан боғлиқ техникавий ва хавфсизлик ҳолатларини ўрганиб, масъул ходимлари билан суҳбатлашдик, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Юридик шахсларга табиий газни етказиб беришни назорат қилиш бўлими бошлиғи Хушнудбек Мамажонов.- Ўрганишлар натижасида жами 3 та иссиқхонанинг табиий газдан 179.3 млн. сўмдан ортиқ қарзи борлиги маълум бўлди. Шунингдек, 8 та иссиқхоналар ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаяпти. Агар улар ҳам тегишли ҳужжатларни расмийлаштирсалар, табиий газ етказиб беришни бошлаймиз..”
Қайд этиш керакки, иссиқхоналарни ресурс тежамкор энергиялар, қуёш панеллари ёрдамида иситиш бугун, кам харажатлилиги билан бир қаторда, иссиқликни минимал ҳолатда ушлаб туриш имкониятини яратмоқда. Бу каби тежамкор ресурслардан фойдаланиш, уни амалиётга татбиқ этиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати