“Асака” газ тўлдириш шохобчасида модернизация ишлари бошланди
24.09.2026 20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 сентябрдаги “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқичжорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-326-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Асака” газ тўлдириш шохобчасини модернизация қилиш ишлари бошланди.
Дастлаб амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан Президентнинг Ёқилғи-энергетика масалалари бўйича масалаҳатси Беҳзод Норматов тақдимот билан танишди. Унда шохобчада бўладиган ўзгаришлар, уларнинг бажарилиш муддатлари ва бу орқали аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг сифатини янада ошириш, давомийлигини таъминлаш масалалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
“Асака” газ тўлдириш шохобчаси ҳозирда 400 м³ лик 8 та сиғим биланфаолият кўрсатмоқда ва сақлаш қуввати 180.2 тоннани ташкил этади. Модернизация ишлари якунлангачэса, 1 400 м³ лик 18 та сиғимлар ва 630.7 тонналик суюлтирилган газ сақлаш қуввати пайдо бўлади. Шунингдек, шунга мос равишда қўшимча 30 та газ қуйиш колонкалари ўрнатилади ва бир ойлик газ қуйиш қуввати1 755 тоннадан 5 265 тоннага етказилади.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси Маъруфхон Ходжаев модернизация ишларини янада жадаллаштириш, суюлтирилган газ етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва уни аҳолига етказиш тизимини коррупцядан янада холи қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
