АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА ЯШАЙДИ БОБУР

14.02.2025 411
Ўзбек халқининг донғини бутун дунёга таратган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамюртимизбўлганидан, биз уларнинг авлодларидан бўлганимиздан фахрланамиз. Андижон аҳли бобокалонимизга ҳурмат рамзи бўлсин, деб шаҳримизнинг шоҳ кўчасини унинг номи билан атади. Андижоннинг марказий майдони, дорилфунуни, маданият ва истироҳат боғи, вилоятдаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва яна бир қанча жойларга Бобур номи берилди. Мутафаккир шоир номида олийгоҳларда стипендиялар, адабиёт ва санъат, қишлоқ хўжалиги ва саноатда мукофотлар таъсис этилди.
Вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳам 1966 йилдан буёнЗаҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталади. Бу, албатта, биз учун катта шараф. Марказ жамоасиўз жамғармасини Бобур ижоди, хаёти ва фаолияти, у ҳақидаги асарлар билан тўлдиришга ва уларни аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тарғиб қилишни олдиларига энг асосий мақсад қилиб қўйган.
Зокиржон Машрабовраҳбарлигидаги жамоат фонди, унинг қошидагиилмий экспедицияБобур Мирзонинг ибратли ҳаёти ва ҳукмдорлик фаолияти, ноёб адабий мероси, ул зот қадами етган табаррук жойларга ташриф буюриб, ўта ноёб қўлёзмаларни ўрганиш, илмий аҳамиятга эга китобларни келтириш борасида беқиёс ва ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Экспедиция сафарларинатижасида Бобур ва бобурийларга оид 700 дан ортиқноёб қўлёзма ва нодир китоблар олиб келинди. 50 дан зиёд китоблар чоп этилди. “Бобурнома”нинг янги нашри, “Асрларни бўйлаган Бобур”, “Гулбадан”, “Бобурийнома”, “Буюклар изидан”, “Бобурийлардан бири”, “Ҳинд сориға”, “Андижондан Даккагача”, “Андижондан Бағдодгача”, “Буюк Соҳибқирон ўтган йўлларда”, “Марказий Осиё ва Ҳиндистон тарихида бобурийлар даври”, “Акбар – бобурийларнинг энг буюги”, “Ўн олтинчи аср бунёдкори», “Андижон шаҳзодаси”, Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг “Тарихи Рашидий”, Муҳаммад Хондамирнинг “Ҳабиб-ус сияр”, “Буюклик хислати”, “Бобур ва бобурийлар библиографияси”, “Кўҳинур – Бобурнинг олмоси”, “Тарихларда темурийлар сиймоси”, “Рисолаи Бобурия” шулар жумласидан. Барчанашр қилинган китобларкутубхонанинг олтин фондиданжой олди ва китобхонларнинг севимли китобларига айланди.
Бобур Мирзобизга бой ижодий-илмий мерос қолдирди. Бобур ижодининг дурдонаси, “Бобурнома” асари бўлиб,асар XV-XVI асрларда Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эронда содир бўлган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. “Бобурнома” тарихий-биографик ҳамда энциклопедик характердаги асар бӯлиб, 495 йилдан буён энциклопедист жаҳон олимларининг диққатини ӯзига тортиб келмоқда.
ЗаҳириддинМуҳаммад Бобур асарлари ҳамда вилоятимизда унинг ҳаёти ва фаолияти бўйича изланишлар, илмий –тадқиқот ишларини олиб борган олимлар ва ижодкорлар, жумладан Сайфуддин Жалилов, Тўлан Низом, Зокиржон Машрабов, Рутамжон Шамсутдинов, Шокиржон Рустамхўжаев, Қамчибек Кенжа, Фарид Усмон, Маннон Ҳамидов, Дурбек Қўлдошевларнинг изланишларинатижасида нашр қилинаётган ва илмий истеъмолга киритилаётганбу асарларБобур Мирзо ҳақидабошқа китобларда ёзилмаган,нафақат биз, балким тарихчи, олимлар ҳамбилмаган янги маълумотларни билишимизга кенг йўл очиб беради, ўзинингтаъсирчанлиги,мазмунининг чуқурлиги биланўқувчилардаВатанга бўлганэътиқод ғоясинитарбиялашда каттахизмат қилади.
Гулнорахон ИСМАИЛОВА,
Бобур номидаги вилоят ахборот-
кутубхона маркази директори