Атрофга назар

Бир аёлнинг макри 30 миллион сўмга тушди


27.08.2026   23

Кейинги вақтларда одамларни алдаб мўмай пул ундиришнинг йўллари кўпайиб кетди. З.Ф. - 32 ёшда.Бу ёшдаги аёллар аллақачон ҳиссиётларини жиловлаб, ақл билан оиласинингфаровонлигини таъминлаб юрибди.

У эса тер тўкиб ҳалол пул топишдан кўра,телефонидаги ижтимоий тармоқларга муккасидан кетган. Ўйлай-ўйлай, виртуал тармоқда фирибгарлик қилиб осонгина даромадга эришиш режасини туза бошлади.

Бир аёлнинг макри .... деган нақл мана шу тоифа шахсларга қарата айтилгандек. Telegram мессенжери орқали Жалақудуқ туманида яшовчи Қ.Б. билан танишди. Назарида йигит соддагина экан. Айни муддао.

Кун давомидагитурли суҳбатлар, ишқий муносабатлар ва ваъдалар орқали жабрланувчининг ишончига кирди. Кўп ўтмай йигитнинг наздида ўта хокисор, назокатли, ширинсўз “маъшуқа” уни турли йўллар билан алдаб, 30 миллион сўм маблағини ўзлаштиришга эришди.

Бошини қай теворга уришни билмаган ошиқ йигит охир-оқибат тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жазо мукаррарлиги таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-кисм билан жиноят иши қўзғатилди. Суд ҳукми билан З.Ф га 1 йил муддатга Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайнланди.

Ҳурматли фуқаролар! Интернет ижтимоий тармоқлари ва мессенжерларида нотаниш шахслар билан мулоқот қилишда ҳушёр бўлинг! Огоҳ бўлинг — фирибгарлик қурбонига айланманг!

Аҳмад ҒУЛОМОВ,

Бош прокуратуранинг Кибержиноятларга қарши курашишда

қонунийликни таъминлаш бўлими бошлиғи.