Биз китоб ўқиш қобилиятини йўқотяпмизми?
28.11.2023 806
Яқинда ўтказилган Gallup сўровида ёши катта Америкаликлар ҳар йили борган сари камроқ китоб ўқиётганликлари аниқланди:
Америкаликлар ўтган йил давомида ўртача 12,6 та китоб ўқиганликларини айтишди, бу кўрсатгич Gallup 1990 йилдан буён олиб борган ҳар қандай сўров натижаларидан кўра кичикроқдир. Улар 2001-2016 йиллардагига қараганда йилига икки ёки учта кам китоб ўқишаётгани аниқланди.
Бу пасайиш китоб ўқишга мойиллиги кўпроқ бўлган кичик гуруҳларда, хусусан коллеж битирувчилари шунингдек, аёллар ва кексалар орасида сезиларли даражада каттадир. Коллеж битирувчилари 2021-йилда 2002-2016 йиллардагига қараганда ўртача олтитага кам китоб ўқишган, бу 21.1 га 14,6 нисбатда.
Бу, дарҳақиқат, ташвишланишга арзигулик кўрсатгичдир.
Албатта, камроқ китоб ўқиб ҳам чуқур фикрлаш билан шуғулланиш мумкин. Сиз YouTube-да университет дарсларини томоша қилишингиз ва илмий мақолаларни онлайн ўқишингиз мумкин. Википедия эса қоғоз энциклопедиялар шу вақтгача амалга ошириши мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ нарсани қилади.
Шунга қарамай, китоблар ҳали ҳам ғоя ёки ҳикоя билан чуқур, барқарор алоқага киришиш учун энг яхши формат ҳисобланади.
Нима учун китоб мутолааси камайди?
Сўровда пасайиш сабаблари таҳлил қилинмаган. Бироқ, китоб мутолаасининг камайиши ижтимоий тармоқлардан ва смартфонлардан фойдаланишнинг ортиши билан боғлиқ дея тавсифланади. Китоб мутолааси кўплаб онлайн контентларга асосланган алгоритмик муҳандислик (AE) билан рақобатлашиш учун курашадиган бир машғулотдир.
Ҳазил сифатида айтишим мумкинки, бу мен ташкил қилган кўплаб суҳбатларимга мос келади. Илгари бўш вақтларида қўлига китоб олиб ўқиб юрган кўпчилик энди унинг ўрнига телефон кўтариб юрибди.
Китоб ўқиш ҳам маҳорат, ҳам одатдир. Ўзлаштирилган бир маҳорат сифатида, мутолаа дастлаб машаққатли бўлади, аммо сўз бойлигимиз ортиб, муҳокама қилинган масалалар бўйича дастлабки билимларни шакллантиришимиз ва кўникмага айлантиришимиз билан бу машаққат осонлашади. Одат сифатида, ўқиш биз ишдан бўшаган пайтларимизда қилишни (ёки қилмасликни) танлайдиган бир нарсадир.
Аммо маҳоратлар ҳам, одатлар ҳам аста-секин камайиб йўқ бўлиши мумкин. Агар сиз ўқишга камроқ вақт сарфласангиз, қийин матнлар устида ишлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Агар сиз камроқ ўқишга қарор қилсангиз, мутолаа сиз учун янада машаққатли бўлади. Китоб ўқиш ва аксинча, ўқимаслик, иккаласи ҳам ўз-ўзини мустаҳкамловчи ҳаракатга айланади ва натижада китобхонлар кўпроқ мутолаа қилишади, китоб ўқимайдиганлар учун эса мутолаа тобора қийинлашади.
Бу ҳолатни ҳисобга олсак, китоб мутолааси камайиб бораётгани ташвишлидир. Шунга ўхшаш мақолалар қисман муқобил бўлса ҳам, ғоялар билан чуқур шуғулланиш учун зарур бўлган кўникма ва одатлар ҳали пасайишда давом этиши мумкин.
Скотт Х.Янг