Етти иқлим

БУ ГАЛ ҲАМ НЬЮ-ЙОРК...


19.04.2023   201

Дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтинги маълум қилинди.

Қайд этилишича, Нью-Йорк бу гал ҳам дунёнинг энг бой шаҳри дея эътироф этилган. Унга кўра, шаҳарда 340 мингга яқин миллионерлар истиқомат қилади. Умуман олганда, рейтингдаги 50 шаҳардан 10 таси ёки бешдан бир қисми АҚШда жойлашган. Япония пойтахти Токио, Калифорниянинг Бей Эреа, Лондон ҳамда Сингапур шаҳарлари мос равишда рўйхатнинг кейинги поғоналаридан ўрин эгаллаган.

Элликталик рўйхатдан ўрин олган шаҳарлари сони бўйича АҚШдан кейинги ўринни Хитой, учинчи поғонани эса 4 та шаҳар билан Австралия эгаллаган.

Юқори даромадли шахслар сонининг ўсиши бўйича Хитойнинг Ханчжоу шаҳри етакчилик қилмоқда. Шаҳарда бундай шахслар сони ўн йил ичида 105 фоизга ўсган.

Таъкидлаш жоизки, Африка қитъасида жойлашган Намибия, Замбия, Кения, Мозамбик, Руанда, Эфиопия, Танзания, Ангола, Гана каби давлатларнинг ҳеч бўлмаганда биттадан шаҳри топ-тўқсон еттиталикда бор бўлгани ҳолда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг бирорта шаҳри рўйхатдан ўрин олмаган.