Андижонда

Мавсумга тайёргарлик Андижон тумани мисолида ўрганилди


10.11.2026   19

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиалида Президент Администрацияси ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари бошчилигида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлашмасалаларига бағишланган таҳлилий йишилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Янгийўл тумани тажрибаси асосида республикамиз бўйича танлаб олинган 14 та ҳудуддан бири — Андижон туманида амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, муҳокама давомида, истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлигини камайтириш, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ва ўғирлик ҳолатларининг олдини олиш, газлаштирилмаган ҳудудларни аниқлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш, табиий газ етказиб беришдаги технологик йўқотишларни камайтириш, алоқага чиқмай қолган ҳамда техник талабларга мос келмайдиган газ ҳисоблагичларини аниқлаш шунингдек, ҳудудлардаги газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларида жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш масалалари таҳлил қилинди.

Муҳокамалар давомида масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида Президент Администрацияси ва Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида Андижон туманининг ҳудудларига чиқилиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда электр ва газ таъминоти инфратузилмасининг ҳолати бевосита кўздан кечирилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати