Андижонда

Бўстон туманидаги икки мингга яқин хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланади


22.09.2026   18

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Бўстон туманидаги“Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида жойлашганюқори босимли газ тармоғини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.Диаметри Д-219 мм бўлган 3.5 кмлик янги газ қувурлари айни кунларда пайнвандланиб, ер усти тармоғи сифатида тортилмоқда.

“...Мазкур тармоқнинг қурилиши натижасида тумандаги икки мингга яқин хонадонларнинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади ва куз-қиш мавсумидан беталофат чиқишига замин яратилади..”, - дейди “Бўстонтумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Муроджон Войитов.

Туман газ таъминотини янада яхшилаш, мавсумда аҳолига бир маромда газ етказиб бериш мақсадида амалга оширилаётган мазкур ишлар мутахассислар томонидан қилинган лойиҳалардан бири бўлиб, хонадонларга газ босимини бир маромда етказилишида муҳим аҳамият касб этади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати