Андижонда

Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг мурожаати тингланди


24.09.2026   47

Бугунги кунда мурожаатлар орқали юртдошларимиз ўзларини қийнаётган, узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётда юзага келаётган турли масалалар юзасидан ҳам ўз саволларига жавоб олиш имконига эга. Буни “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар мисолида кўриш мумкин.

“Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлими мутасадди ва мутахассислари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда туманнинг “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинида табиий газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ўрганилди.

Мазкур маҳалладаги аксарият фуқаролар кўп қаватли уйларда истиқомат қилишади. Фуқаролар билан учрашувда ўтган йили таъминотда қийинчиликлар юзага келганлиги тингланди. Жорий йилда эса кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминловчи тармоқнинг 3.2 км қисми мукаммал таъмирдан чиқарилди. Якунда эса мавжуд барча хонадонлар мавсумни таъминотдаги қийинчиликларсиз ўтказадиган бўлдилар. Шунингдек, учрашув давомида истеъмолчиларга табиий газдан оқилона ва тежамкорлик асосида фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати