Атрофга назар

ЧИПСНИ МАЗЗА ҚИЛИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАСИЗМИ? УНДА БИЛИШИНГИЗ КЕРАК!


01.08.2023   111

Бугун аксарият катталар, кўпчилик ёшлар орасида оммалашган одатга гувоҳ бўлаяпмиз. Кўча-кўйда, ўриндиқларда, кўнгилочар масканлару хиёбонларда, борингки, уйда ҳам чипс, содда қилиб айтганда “қовирилган ва қотирилган картошка” истъемол қилишга муккасидан кетиляпти. Унга ўрганиб қолиш жуда осон. Дастлаб эрмак учун тановул қилинган бўлса-да, бора-бора хумори тутадиган бўлиб қолиши ҳеч гапмас.

Кўп чипс истеъмол қилиш зарарлими?

Чипсларда кўп миқдорда трансёғлар мавжуд. Табиийки, трансёғлар инсон организми учун зарарли ҳисобланади. У шифокорлар буюрадиган парҳезли таомлар таркибида умуман учрамайди. Трансёғлар инсонларда учрайдиган юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабчиларидан биридир.

Ушбу ёғлар зарарлилиги бўйича хавфли моддалар билан бойиган бекон мойидан кейин иккинчи ўринда туради. Трансёғларининг таъсири туфайли инсонларда юрак хасталиги, диабет, саратон каби хавфли касалликлар кузатилиши мумкин.

Аёлларда бепуштлик, жигар етишмовчилиги, ортиқча семизлик ҳамда депрессия каби касалликларга ҳам олиб келиши аниқланган.

Чипс солинган пакетлар азот билан тўлдирилган. Азот таъсирида чипснинг мазаси бузилмай сақланади ҳамда пакетларнинг транспортировкаси учун амортизация вазифасини бажаради.