Атрофга назар

“Дала пули” кимларга берилади?


20.11.2023   185

Меҳнат кодекси 288-моддаси (Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари)га кўра, дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланади:

  • бевосита дала ишлари ўтказиладиган обектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда – кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи;
  • ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун – кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи.

Бундан ташқари, дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш ва қўшимча харажатларининг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарорига илова “Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди.