Эълон ва билдирувлар

ДАВЛАТ ГРАНТИ УЧУН 2 ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ


14.08.2024   928

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини
юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда
ННТларнинг иштироки
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2024 йилнинг 2-танловини

Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И:

Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари
ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

1. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш.

2. Одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳоли ўртасида тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация тадбирларини амалга ошириш.

3. “Конституция менинг тақдиримда” шиори остида аҳолини ўз ҳуқуқларини пухта билиш ва қонун устуворлигини таъминлашга ўргатиш.

4. Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш.

5. Аҳоли ўртасида истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш.

6.“Биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганамиз!” шиори остида турли кўргазмали материаллар тайёрлаш ва тарқатиш.

7. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Андижон жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3.Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси, хар бир бетида муҳр билан;

4.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси);

5.Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6.Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

7. Ташкилотнинг солиқ инспекциясидан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2024 йил 14 августдан14 сентябргача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Андижон вилояти Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳ кўчаси, 87-уй манзилда жойлашган “Маърифат уйи”нинг 3-қаватида жойлашган Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Андижон вилоят Жамоат фонди” канали ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун тел.: 93-422-50-36