Дуал таълим: Фаолият ва истиқболлар
25.03.2025 1396
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ, “Дуал таълим” таълим шаклларидан бири сифатида киритилди.
2025 йил 16 январда “Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14-сон қарори қабул қилинган. Бу асосда дуал таълимни ташкил этишнинг иқтисодий асосолари ҳам белгиланди.
Бугунги кунда ушбу таълимни янада ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини ўрганган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан жорий йилнинг июнь ойида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида профессионал таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ва Германия тажрибаси асосида таълимни амалиётга самарали жорий қилиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилганди. Айтиш жоиз, айни кунда Германияда1,4 миллион ёшлар дуал таълим шаклида ўқишади. Уб давлатда ҳар йили 500 минг нафар ўқувчи дуал таълимда иштирок этиш учун корхоналар билан шартнома имзолашга эришади ва 74 фоиз ёшлар ўқишни якунлаб, иш берувчи билан меҳнат шартномаси имзолашга эришади. Корхона томонидан ўқувчиларга малакали ва махсус синовдан ўтган, сертификатга эга бўлган устоз бириктирилади. Германияда дуал таълимдаги ўқувчиларга иш берувчи томонидан ойига шртача 930-1200 евро иш ҳақи тўланади.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам мазкур таълимни ривожлантириш учун хорижий мутахассислар жалб қилинмоқда. Маҳаллий мутахассислар Германия, Австрия, Корея ва бошқа давлатларга таэриба ўрганишга юборилмоқда.
Шу ўринда савол туғилади: аслида дуал таълим қандай тизим? Ўзбекистонда бу тизимни қўллашдан кўзланган мақсад нима? У қандай натижа беради?
Дуал таълим – талабага таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб бориш имкониятини берувчи тизимдир. Бунда ёшлар 3 кун таълим муассасасида назарий билимларни, 4 кун корхона ва ташкилотда ҳақиқий иш жараёнларида амалий кўникмаларни эгаллайди.
“Дуал” сўзи лотинчадан олинган бўлиб, бирор нарсанинг икки қисмга тааллуқлилиги, иккита нарсани ифодаловчи, икки қисмдан иборат. Деган маъноларни билдиради.
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, мамлакатимизда 7,5 мингдан ортиқ йигит-қизлар профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида таълим олиб, 1,5 мингга яқин корхона ва ташкилотларда иш фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Олий таълим тизимида ўтган ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3- ва 4-босқич талабаларини тажрибатариқасида дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилган. Жорий ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич бошқа олий таълим муассасаларида ҳам бу тизим амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ҳам мазкур таълим шакли йўлга қўйилмоқда. Вилоят ҳокимининг “Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қабул қилинган қарори бу борадаги ишларни жадал амалга оширишда дастуриламал бўлмоқда. Қарорда институтнинг мутахассис тайёрлайдиган мутахассислик кафедраларида дуал таълимни ташкил этиш бўйича талабаларга билим бериш ва мутахассислар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш, иш берувчи ташкилотлар билан интеграция тизимини янада мустаҳкамлаш, ўқув ва малакавий амалиётларни самарали ташкил этиш, кафедраларни моддий-техник базасини сифат жиҳатдан модернизация қилиш бўйича вазифалар аниқ белгиланган.
Ушбу ҳужжат асосида “Агробанк” АТБ филиали, Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “Ипотекабанк” АТИБ филиали жамолари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Кафедрага бириктирилган иш берувчи ташкилотларнинг жами 3 нафар етакчи мутахассислари кафедра фан тармоғида мутахассислик фанларидан амалий машғулотларни ташкилотнинг ўзида ташкил этиш мақсадида соатбай асосида ишга қабул қилинган. Битирувчи талабалар дарс жадвали аҳбўйича 3 кун институтда назарий билимларни олса, 3 кун иш берувчи ташкилотнинг ўзида бевосита амалий машғулотлар ташкил этилади.
Хулоса қилиб айтганда, дуал таълим ўқишни тамомлагандан сўнг нафақат мутахассис дипломига эга бўлган, балки ҳар қандай касбий вазифаларни мустақил ҳал эта оладиган кадрларни тайёрлаш имконини беради.
Одилжон ШЕРМАТОВ,
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти,
“Иқтисодиёт“ кафедраси профессори, и.ф.н.,
