Етти иқлим

ЕВРОПА ИТТИФОҚИДА БИР МАРТАЛИК ЕЛИМ ИДИШЛАРНИ СОТИШНИ ТАҚИҚЛАШ БЎЙИЧА ҚАРОР КУЧГА КИРДИ


07.07.2021   505

Шу йўл билан атроф-муҳитни пластик маҳсулотлар воситасида ифлослантиришнинг олдини олиш мақсад қилинган.

“Европа бир марталик пластик ликопчалар, овқатланиш воситалари, ҳаво шари таёқчалари, овқат контейнерлари ва бошқа елим идишлардан воз кечмоқда”, деб ёзади атроф-муҳит бўйича еврокомиссар Виргиниюс Синкявичюс ўзининг Twitter саҳифасида.

Тадбиркорларга бундай маҳсулотларнинг қоғоз, шиша ёки ёғоч кўринишидаги муқобилини кўриб чиқиш тавсия этилди.

Европа Иттифоқи 2025 йилда пластик халталардан фойдаланишни икки бараварга камайтириш ниятида.

Пластик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга, хусусан, денгиз ва океанларга кўп миқдорда чиқарилиши микропластиклар (пластик қисми) тўпланиб қолишига олиб келмоқда. Маълумки, микропластик узоқ вақт ўзининг молекуляр таркибини сақлаб қолади. Улар баликлар, денгиз ва қуриқликдаги сутэмизувчилар, ҳаттоки, одам организмида ҳам аниқланган.

Олимлар микропластиклар кўплаб касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.