Газ таъминоти ходимлари янги спектакл намойишида қатнашдилар
13.10.2026 54
Маданият ва санъат инсон қалбини тарбиялайди, касбий руҳни кўтаради. Театр саҳнасидаги ҳаётий образлар, чуқур мазмунли асарлар ходимларимизга унутилмас таассуротлар ҳадя этди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошлағич касаба уюшмаси ташаббуси билан соҳа ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида театр томошаси уюштирилди.
Унда Андижон вилоят ёшлар театрининг “Мубтало” спектакли намойиш этилди. Мазкур саҳна асари, Алп Жамол қаламига мансуб бўлиб, комедик жанрдаги намойишда бугунги куннинг айрим оғриқли нуқталари юмор орқали ёритиб берилган.
Бундай ташрифлар ходимларнинг маданий савиясини ошириш, жамоавий бирликни кучайтириш ва руҳий тетикликни тиклашда муҳим аҳамиятга эга.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
