Андижонда

Рақамлаштиришдаги ислоҳотларнинг натижаси Балиқчининг “Ўртақўрғон” маҳалласида ҳам намоён бўлмоқда


14.10.2026   23

Балиқчи туманининг “Ўртақўрғон” маҳалласига ташриф буюрсангиз ҳақиқий танти, меҳнаткаш, чапани одамларни учратасиз. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.

Бугун “Ўртаўрғон” МФЙда 873 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 1250 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 311 дона шахсий баллон билан 939 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 143 фоизни ташкил этаяпти. “Ўртақўрғон”ликлар йил бошидан бери 87 тоннадан кўпроқ суюлтирилган газ билан таъминландилар.

“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси бизни маҳаллада ҳам намоён бўлмоқда”, - дейди маҳалла фаолларидан бири Алижон Розиқов. “...Бизга хизмат қилувчи чилангарлар газимизни карта орқали етказиб берарди. Охирги уч-тўрт сафардан бери эса Face ID тизими бўйича газ беришмоқда. Янги тизимнинг қулайлиги бўйича фуқароларимизга тушунчалар бермоқдамиз. Бу эса ҳаммага маъқул келмоқда...”

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган ва Face ID тизими бўйича газ олмоқдалар. “Ўртақўрғон”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати