Андижон 24

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг сессиясида: ҲОКИМЛАР МУРОЖААТИ


18.12.2021   370

ундаҳудудларнинг 2022 йилга ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган устувор вазифалари акс этган

ПАХТАОБОД

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига кўра, 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисобот тингланиб, туман ҳокими Маҳмуджон Бозоровнинг 2022 йилга ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган устувор вазифалар юзасиданМурожаати йўлланди.

Туманда 67 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 38 минг 424 та хонадонда 198,7 минг нафар аҳоли яшаб келмоқда. Аҳолининг 70 минг 648 нафари иш билан банд.Ишсизлар сони 8 минг 92 нафар.

Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришининг қишлоқ хўжалигида 5,3 фоизи, саноатда (қурилиш билан) 2,0 фоизи, хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 фоизи туман ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, биргинақишлоқ хўжалигида 2,7 трлн. сўм, яъни гўшт ва сут маҳсулотлари 874 млрд.сўм, пахта ва дон етиштиришда 352,8 млрд. сўм, мева-сабзавот маҳсулотлари 1 трлн. 261 млрд.сўм, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 294,4 млрд. сўмни ташкил қилади.

Таҳлилларга кўра, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 2 млн. 700 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12 млн. 600 минг сўм, жами хизматлар ҳажми эса 3 млн. 600 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Мавжуд143 та мактабгача таълим ташкилотларида (МТТ) болалар қамрови даражаси 75,6 фоизга етди. 2022 йилда 1 та нодавлат ва 25 та оилавий МТТлар ташкил этиш орқали 89,7 фоизлик натижага эришилади. Беш йил ичида 4 та нодавлат ва 103 та оилавий МТТ ҳисобига болажонлар тўлиқ қамраб олинади.

Фаолиятга танқидий назар ташлайдиган бўлсак, ҳисобот йилида 2 минг 343 битирувчининг 615 нафари олий таълим муассасаларига, 102 нафари касб-ҳунар техникумларига ўқишга кирди. Демак, педагог-кадрларнинг салоҳиятига ҳам жиддий эътибор қаратиш зарур. 2022-2026 йилларда олий таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичини 20 фоиздан 40 фоизга олиб чиқиш чоралари кўзда тутилмоқда. Бунда, албатта, таълим сифатини яхшилаш, ўқувчи ва педагогларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш асосий масалалардан биридир. Шу мақсадда келгуси йилда 1 та янги мактаб қуриш, 2 та мактабни мукаммал, 2 таси жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, кейинги беш йилликда 2 та янги мактаб биноси фойдаланишга топширилади. 17 тасида мукаммал, 12 таси жорий таъмирдан чиқарилади. Шу билан бирга профессионал таълим муассасалаларидаги ҳолат ҳам тубдан ўзгаради.

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туманда 12 та соғлиқни сақлаш муассасалари яъни, 2 та кўп тармоқли марказий ва 7 та оилавий поликлиника, 3 та оилавий шифокорлик пункти фаолият юритиб келмоқда. Тизимда фаолиятни такомиллаштириш, хизмат сифатини тубдан ўзгартириш, зарур қулайликлар яратиш долзарб вазифа.

Туман ҳокими келгуси беш йилда аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш, саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш; барча босқичдаги таълим сифатини тубдан яхшилаш; янги иш ўринлари яратиш; инвестиция ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш; инфратузилмани яхшилаш; қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш каби устувор йўналишларда амалга ошириладиган йирик лойиҳаларни алоҳида қайд этди.

Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш мақсадида 2022 йилда 13 минг 215 та янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Бандлик муаммосига самарали ечим топиш даромадни оширишнинг муҳим омилидир. Бу борада янги тизим - маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятни белгиланган талаблар доирасида тўғри йўлгақўйишлари шарт. Хонадонбай хатлов ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий "портрети" (паспорти) ишлаб чиқилса, қайси йўналишда ихтисослашув кўпроқ эканлиги аён бўлади.Бу соҳалар кесимида бандликни таъминлаш учун анча қулай усул.

Сессияда тумандаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тегишли таклифлар билдирилди. Жумладан, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва янги ишчи ўринлари яратиш мақсадида тўқимачилик йўналишида эркин иқтисодий зона ташкил этиш кўзланган натижани беради. Шу билан бирга ҳудудда кичик саноат зонаси ташкил этиш вақти келди. Интенсив боғлар яратиш, мевани қайта ишлаш ва қадоқлаш,оқава сув (канализация) тармоғини янгидан қуриш каби масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йил якунлари ва ҳудудларнинг 2022 йилга ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган устувор вазифалари юзасидан ҳокимлар Мурожаатига бағишланган Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари барча жойларда бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда ҳокимларни халқ олдида ҳисоб бериши, мурожаат билан чиқиши амалиёти қўлланиляпти. Бошқарувнинг бундай усули олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқ билан мулоқот принципига уйғун тарзда ҳар бир раҳбару фуқаронинг иш фаолиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида "Амалий натижадорлик, инсон қадри - "Янги Ўзбекистон" стратегиясининг бош мақсади" мавзуси асосида 2021 йилда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар юзасидан депутатлар, фаолларга мурожаат қилди. Кўпчиликнинг эътиборига Марҳамат туманини 2022-2026 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ҳавола этди. Халқ ҳаёти фаровонлигини таъминлаш асосий мақсад экани ҳақида сўз юритди. Амалга оширилган, келгуси режалар хусусидаги таҳлилий кўргазма бажарилган ҳамда белгиланган ишларни аниқ ифодаси бўлди.

Депутатлар туман ҳокимининг мурожаатини маъқулладилар. Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Асака туман ҳокимлиги зали фойесида шу юрт тадбиркорлари етакчилигида тайёрланган замонавий ки-йимлар, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари етиштирган ноз-неъматлар кўргазмаси тадбирга пухта тайёргарлик кўрилганини кўрсатди. Иштирокчиларнинг кайфиятини кўтарди.

Туман ҳокими Мансурбек Алиханов халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида халққа мурожаат қилди. Жорий йил якунлари ҳамда келгуси йил режалари хусусида фикр-мулоҳазаларини баён қилди. 2022-2026 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан таништирди. Келгуси йиллар учун белгилаб олинган устувор йўналишларга тўхталди. Ривожланиш режалари кўргазмаси йиғилганларда бу борада чуқур тушунча ҳосил қилди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА,

Аҳмадилло СОЛИЕВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ

олган сурат.