ИНСОН ҚАДРИ ВА УНИНГ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА ҚЎЙИЛГАН МУҲИМ ҚАДАМ
26.11.2024 290
Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Хусусан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг VIIбобидашахсий ҳуқуқ ва эркинликлар белгиланган бўлиб, ушбу бобнинг 30-моддасига кўра,ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.
Мазкур моддага эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар бир жумласиқонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланганлиги кўринади.
Мисол учун, Жиноят Кодексининг4-моддасига асосан, содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланиши, ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажариши кўрсатилган.
Ушбу модда шарҳига эътибор қаратадиган бўлсак, шахсни жиноий жавобгарликка тортишда жиноят қонунининг аниқ ва ягона шакли белгиланган бўлиб, унинг юридик ҳамда бошқа ҳуқуқий оқибатлари тартибга солиниши, жиноят қонунида кўрсатилмаган ҳар қандай қилмиш жиноий жавобгарликка тортилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Жиноят Кодексининг8-моддаси 2-қисмига кўра, ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Шарҳларда, модданинг биринчи қисмида жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси ҳам одилона бўлиши белгиланган бўлса, иккинчи қисмида бир қилмиш учун фақат бир маротаба жиноий жавобгарликга тортилишимумкинлиги таъкидланган, бунда шахснинг ҳолати, илгари жиноий жавобгарликка тортилганлиги, унинг судланганлиги ёки оқланганлиги ахамиятга эга эмас, ушбу ва бошқа ҳолатларда шахс битта қилмиши учун қайта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Бундан ташқари, Жиноят-Процессуал кодексининг 17-моддасига кўра, судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шартлиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг VIIбобида Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар белгиланган бўлиб, ушбу бобнинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Конституциянинг мазкур нормасига шарҳ берадиган бўлсак, бу норма Жиноят, Жиноят-процессуал, Мамурий жавобгарлик тўғрисидагива Фуқаролик кодексларида ўз ифодасини топган.
Масалан, Жиноят Кодексининг141-1-моддаси 1-қисмига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик юзага келиши белгиланган ва жазо қўллаш тахдиди ўрнатилган (базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши кўрсатилган.
Мазкур модданинг 2-қисмида, квалификация белгилари келтирилган:
а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;
б) ғаразлиниятлардасодирэтилганбўлса;
в) хавфли рецидивист томонидансодирэтилганбўлса,
Ушбу модда шарҳига эътибор қаратадиган бўлсак,шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги, шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг розилигисиз йиғиш, тарқатиш, фойдаланиш қонун билан тақиқланади, бу шубҳасиз инсоннинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги кафолатларидан бири ҳисобланади.Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ, шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур бўлган шароитлар ва кафолатларни яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларни сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади, шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларни, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотларни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.
Жиноят Кодексининг142-моддасига асосан, турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш —уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модда шарҳига эътибор қаратадиган бўлсак, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактга ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига тўлиқ мос келади.Масалан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 17-моддасида ҳеч кимнинг уй-жой дахлсизлигига ўзбошимча ёки ғайриқонуний тарзда тажовуз қилиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилиши, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмаслиги, уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши яққол ифодасидир. Бу ҳолатлар Конституциямизда ҳам аниқ белгилаб қўйилган.
Хулоса ўрнида айтганда, Бош қомусимиз қонунларга ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолдаинсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда қабул қилинган.
Олимжон Қаҳҳоров,
Андижон вилояти маъмурий судининг судьяси