Истиқболли лойиҳалар: уй бекаликдан тадбиркорликка бир қадам

18.02.2025 426
Сафура Камолова тақдир тақозоси сабаб икки йил аввал Россия давлатига ишлаш учун кетган андижонлик аёллардан бири. Бироқ соғлиги ёмонлашиб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонини ейишга қийналди. Олис юрт машаққатлари аёлни аямади. Ўтган йилда уйига қайтди, аммо на иши бор, на ҳунари... Оилавий муҳтожлик, моддий таъминотнинг йўқлиги Сафурани тобора ўйлар гирдобига тортарди. “Аёллар дафтари”га рўйхатга қўйилди. Лекин қўл билан берганга қуш тўярмиди – барибир ишли бўлиши керакку!
Халқаро Миграция ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси аёллар ва қизлар уюшмасининг Андижон бўлими ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Избоскан туман бўлими ҳамкорлигидаги “Марказий Осиёда миграция контекстидааёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда заиф мигрантларни ҳимоя қилиш”лойиҳаси айнан оғир шароитга тушиб қолган хотин-қизларимизни касб-ҳунарга ўргатишва жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашишга хизмат қилмоқда.
Лойиҳа доирасида туман бўлимимизда ташкил этилган Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда ўз-ўзини ривожлантиришнинг мавжуд воситалари ва фаол ёндашувиниривожлантириш бўйича2 кунликсеминар-тренингда лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган избосканликмигрант ва миграция жараёнидаги оила вакилаларидан иборат, вактинча ишсиз,чеварчилик кўникмаларини ўрганмоқчибўлган 15 нафар аёллар орасида Сафура Камолова ҳам бор.
Икки кун давомида Халқаро миграция ташкилотининг тренерларитомонидан иштирокчиларга Меҳнат бозори, шунингдек, аёллар учун зарур бўлган кўникмалар ва имкониятлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди. Бундан ташқари, иш излашнинг самарали усуллари, ўзини ўзи бандқилиш ва кичик бизнес ҳақидаги маълумотлар,уларни давлат рўйхатидан ўтказиш,уй шароитида бизнес режа тузиш, юритиш ғоялари, молиявий саводхонлик, тадбиркорликка жамғармава сармоялар киритиш,оилавий бюджетни режалаштириш мавзулари иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб бўлгани қувонарли.
Кейинги йилларда давлатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани мана шундай ташаббусли лойиҳаларда кўп бора намоён бўлмоқда. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш долзарб вазифамизга айлангани рост.
Бу билан ҳозирги пайтда долзарб муаммолардан бири бўлган аёллар билан ноқонуний меҳнат миграцияси натижасида келиб чиқаётган оғир оқибатларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш имкониятига эга бўляпмиз. Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуий маданиятини ривожлантириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини хорижда ҳам қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат муҳофазасига олиш ушбу вазифанинг асосий мақсадларидан биридир.
Сохибжамол АЗИМОВА,
Республика Маънавият ва маърифат маркази