ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА САМАРАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

19.08.2022 408
Қандли диабет – организмда инсулин (ошқозон ости бези гормони) етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган эндокрин касалликдир.
Бу касалликда қонда глюкоза миқдори ошиб кетиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун эса қонда қанд миқдорини меъёрдан ошмаслигига ҳаракат қилиш керак( меъёрда 5,5 ммоль/л.)
Қандли диабетда энг муҳими парҳезга риоя қилиш касалликни авж олмаслигига ва дориларини кам қабул қилишга имкон беради.Диабетга чалинганлар учун энг хавфлиси ширинликлар, ширин мева-сабзавотлардир. Чунки улар қонда қанд миқдорини бирданига ошириб юборади.
Овқатланиш кун давомида тақсимлаб 5-6 маротаба бўлганда, бу тартиб ичакларда углеводларни тенг сўрилишига имкон беради ва ошқозон ости безини зўриқтирмайди.
Таомномада кўпроқ клетчаткага ва “озиқ толалар”га бой сабзавотлар киритилиши керак. Чунки улар қанд миқдорини сезиларли оширмайди.
Тайёрланадиган овқатларда ёғ кам бўлиши ва ўсимлик ёғларидан фойдаланиш (писта,жўхори ва зайтун ёғлари) керак.
Картошка, лавлагивасабзикунига 200грданошмаслиги лозим!