Андижон 24

КИЧИК ЖАМОАНИНГ ЮТУҚЛАРИ


23.11.2021   341

Кейинги йилларда "Hamkorbank" АТБ тизимидаги банк хизматлари офислари томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг оммабоплигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай банк муассасаларини аҳолига қулай бўлган ҳудудлардаташкил этилаётгани бежиз эмас. Мижоз биринчи навбатда вақтдан ютади. Ана шундай барча қулайликларга эга бўлган марказлардан бири амалдаги йилда ташкил этилган Избоскан банк хизматлари офисидир.

Жамшидбек Яхшибоев раҳбарлигида мазкур БХО ходимлари мижозлар ва аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Айниқса, пул ўтказмалар, валюта айрибошлаш, касса амалиёти ва пластик карта билан таъминлашда эришилган натижалар қувонарли.

- Кичик жамоамиз тумандаги молия муассасалари орасида ўз ўрнига эга, - дейди Ж.Яхшибоев. - Бу ҳар бир ишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва мижозлар билан доимий ҳамкорлик натижасидир. Айни вақтда 800 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатяпмиз. Йил охирига қадар уларнинг сонини янада оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Қисқа вақтмобайнида 210 та мижозга 4 миллиард 325 миллион сўм кредит ажратилди. Бу маблағ истеъмол, ипотека, автотранспорт кредити ва микроқарзга қаратилди. Натижада шунча мижозни банк муассасасига бўлган ишончи ортди.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Хурсандбек Араббоев олган сурат.