КОРРУПЦИЯ - ДАХШАТЛИ ИЖТИМОИЙ ЁВУЗЛИК
29.11.2024 769
Коррупция-бунима? Коррупцияни жамиятдаги ҳар бир одам ҳар хил тушунади. Чунки коррупция баъзи бир одамлар учун тараққиёткўшандаси, баъзи бир одамлар учун эса шунчаки ўз манфаат, эҳтиёжларини қондиришнингбирусули. Аслида “коррупция” деганда, шахснинг ўз мансаб ва хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёки ўзга шахснинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланишини тушунамиз.
Жамиятдаҳар хил инсонлар учраб туради.Кўчма маънода эзгулик ва ёвузлик тарафдорлари. Эзгулик тарафдори бўлган инсонлар давлат, жамият учун қандайи жобий хизмат қилсамэкандебўйласалар, ёвузлик тарафдори бўлган шахслар эса шахсий манфаатларини кўзлаб давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.
Коррупция ҳозирги кунда дунё давлатларини ташвишга солиб келаётган глобал муаммолардан биридир. Корррупциянинг инсоният келажагига солаётган хавфи ҳар биримизни огоҳликка чақиради.
Коррупцияга қарши курашда бутун дунё биргаликда ҳаракатқилиши зарур. Коррупцияга қарши курашда ҳар бир фуқаро виждонан ёндашуви зарур деб ўйлайман. Ҳар бир фуқаро ўз касбига виждонан ёндашса, ўзининг касбига масъулият, ҳурмат ва эътибор билан қараса коррупция иллати йўқолади деб ҳисоблайман. Қариндош-уруғчилик, таниш-билишчиликдан давлат ва жамият манфаатларига зиён етмаслиги, қонунларга, инсоннинг қадр-қимматига коррупция туфайли доғ тушмаслиги зарур.
Жамиятда моддий аҳволи туфайли ҳам коррупцияга аралашиб қолган инсонлар кўп. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон коррупцияга қарши тура олиши лозим. Ҳар бир фуқаро адолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касб-у амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини англаши лозим.
Коррупция натижасида инсоннинг тер тўкиб қилган меҳнати йўққа чиқиши мумкин. Яъни, бошқа бир одам коррупция йўли билан унинг меҳнатини ўзиники қилиб олиши мумкин. Жамиятимизда шундай касб эгалари борки, улар коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Коррупцияга қарши кураш бугунги кунимизнинг долзарб муаммоси бўлиб қолаётганлигини, унга қарши жиддий ва кескин кураш олиб бориш зарурлигини вазият тақозо этмоқда. Қайси бир соҳани олмайлик ўша соҳада ривожланиш, тараққиёт рўй бермаётган экан, унинг асосий сабабларидан бири коррупцияга бориб тақалади. Коррупция жамият аъзоларининг фуқаролик мавқейини йўққа чиқаради. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзининг сайловолди маърузаларидан бирида: “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз-мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни, коррупwия ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқукбузарликнинг олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат”-эканлигини таъкидлаган эди.
Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга нисбатан муросасизликка ҳам боғлиқ. Жамиятимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш бугунги кунимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан курашни ўзимиздан бошлашимиз керак.
Коррупцияга қарши курашда ёшлар ўзаро якдил бўлиши керак. Яъни бунда ёшларни болаликданоқ коррупцияга қарши курашга ўргатишимиз зарур. Ёшлигидан яхши тарбия олган бола бундай қинғир-қийшиқ йўлларга кирмайди. Яъни ёшларимизда коррупция қарши ўзига хос имунитетни шакллантиришимиз зарур. Коррупцияга қарши барча ёш авлод бирлашишимиз зарур. Бунинг учун эса биз ёшлар бола пайтимиздан яхши билим олишимиз керак. Ёшларнинг онгидан бирон-бир мақсадга осонликча пора бериш ёки пора олиш орқали эришаман деган бузғунчи ғояларни ўчиришимиз зарур. Ёшларнинг тарбиясига алоҳида эътибор берган ҳолда, уларни ватанга садоқатли, юрти учун жонини ҳам аямайдиган, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, ватанга хиёнат қилмайдиган, мард, жасур, билимли қилиб тарбиялаш зарур. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтариляпти. Яъни ёшларга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш кадрларни коррупцияга қарши ҳаракат қилишдан иборат. Ёшларнинг бўш вақтини унумли таъминлаш зарур. Яъни коррупцияга аралашиб, осонгина роҳатга эришиб бўлмаслигини ёшларнинг онгига сингдириш зарур. Коррупцияга қарши курашишда ёшларга коррупциянинг оқибатлари қандай аҳволга олиб келишини тушунтириш зарур. Ўзбекистонда аввало, жамият орасида ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш лозим. Чунки улар келажакда бирон-бир касб эгаси бўлиб етишадилар. Уларнинг коррупцияга аралашиб қолмаслиги учун ёшларга чуқур билим ва тарбия бериш зарур. Ёшлар бу масалада ўзаро якдил бўлмаса, жамият коррупцияга қарши турмаса, давлат органлари коррупцияга қарши курашмаса давлат инқирозга юз тутади. Чунки унинг иқтисодиётига коррупция катта зарар келтиради. Коррупцияга қарши курашда ёшларга тўғри таълим берилса, етишиб келаётган ёш авлод жамиятнинг ривожланиши учун зарар келтирмайди, балки давлатнинг тараққиётига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади деб ўйлайман.
Жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини, онгини ошириш зарур деб ўйлайман. Бунинг учун аҳоли орасида коррупция каби ёмон иллатларнинг оқибатлари нимага олиб келишини аҳолига тушунтиришимиз зарур.Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар давлатга ёрдам беришлари лозим. Бир ёқадан бош чиқариб коррупцияга қарши курашсак унинг олдини олиш мумкин.
Хулоса сифатида айтадиган бўлсам, коррупциянинг олдини олиш учун фуқароларнинг ҳуқуқий билими, онги, ватанпарварлик туйғуси, маънавий мероси, маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш зарур.
Гулистан Оразимбетова
Андижон машинасозлик институти кафедра мудири,
техника фанлари доктори