Андижонда

Кун мавзуси: АНДИЖОНДА КЎМИР ЁҚИЛҒИСИ БЎЙИЧА МУАММО БОРМИ?


11.11.2024   308

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти республикамиздаги кўмир қазиб олувчи ва етказиб берувчи йирик ва асосий корхона бўлиб, унинг таркибида учта кон фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг йиллик қуввати ўртача 4,5 миллион тоннани ташкил этади. Республикамизда мавжуд энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ўсиб бораётган талабни ички имкониятлар ҳисобига қондириш мақсадида кўмир қазиб олиш ҳажмини 2024 йилда 8 млн. тоннага, 2025 йилда эса 10 млн. тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

Жориййилда жамият томонидан 6,2 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Ўтган тўққизойдабукўрсаткич4миллион739,7мингтоннаниташкилэтди.Бурежадагидан363,1мингтоннага кўпдир.

Хўш, Андижон вилоятида кўмир етказиб бериш ишлари қай тарзда амалга ошириляпти?

Андижонда қанча кўмир захираси мавжуд?

Одамлар кўмир харид қилаётганда кўпроқ нималарга эътибор беришлари керак?

Саволларимизга жавоб олиш мақсадида “Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон филиалидиректори Азизбек Усмонов билан боғландик.

  • 2023/2024-йиллар куз-қиш мавсуми учун вилоятимиз аҳолисига242,1 минг тонна кўмир етказиб берилган бўлса, жорий мавсумда ушбу кўрсаткич 292,0 минг тонна этиб белгиланган, - дейди мутасадди саволларимизга жавоб бераркан. -Филиалимиз томонидан бюджет ташкилотлари ва аҳоли истеъмолчиларига мўлжаллаб ортиб юборилган маҳаллий кўмир маҳсулоти 8 та туман ва шаҳар кўмир омборлари ва шахобчалари орқали тарқатилади.
  • Маҳалламиз аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиқиб 117 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Бир тонна кўмирни 309 минг сўмдан харид қилиб олишяпти. Фуқароларимиз хурсанд. Шу кунгача маҳсулот сифати ёки нархи юзасидан эътирозларга дуч келмадик. Шаҳримизнинг жаҳон бозори йўлида жойлашган шоҳобчанинг доимий мижозларимиз.
  • Туманимизда 59 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Уларнинг 22 тасига табиий газ етиб борган. Қолган маҳаллалар аҳли кўмир ёқилғисидан фойдаланади. Андижон тумани омбори билан шартнома асосида белгиланган миқдордаги маҳсулотни харид қилиб оляпмиз. Туман аҳолиси талаб ва эҳтиёжини ҳисобга олиб, 13 минг 450 тонна кўмир етказиб беришни режалаштирганмиз. Бир тоннасини 309 минг 800сўмдан сотиб олиняпти. Сифати яхши, ёнувчан бўлганлиги учун ҳам фуқароларимизда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмаяпти.

Андижон аҳолисига жорий мавсум учун 236, 000 кўмир ажратилган бўлиб, 3 ноябрь ҳолатига 119 минг 692 тоннаси тарқатилган. Филиал тасарруфидаги омборларда айни вақтда 4 минг 783 тонна кўмир захираси мавжуд. Бир тонна кўмир нархи 309 минг 800 сўм этиб белгиланган.

Бугунги кунга қадар ижтимоий соха бюджет ташкилотларига жўнатилиши керак бўлган 9 минг 522 тонна кўмир маҳсулоти тўлиқ етказиб берилди. Айни кунларда аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир етказиб бериш ишлари жадал давом этмоқда. Бунинг учун филиал тасарруфидаги 8 та маҳаллий кўмир омбори ва шохобчалари ишлаб турибди. Ушбу омборларга шу кунгача 122 минг 973 тонна жўнатилди. Ҳозирда ушбу кўмир омборларига кунига етказиб берилаётган кўмир маҳсулоти ўртача 2 минг 100 тоннани ташкил этмоқда. Об-ҳавонинг одатдагидан паст келиши истеъмолчиларнинг кўмирга бўлган талабини кескин ошириб юбормоқда. Ҳозиргача туман ҳокимликларидан қўшимча ҳажмлар бўйича аризалар келиб тушмади. Тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳудудларга ноябрь ойида 52 минг 538 тонна кўмир етказиб берилади. Шунингдек, аҳолининг юқори талабидан келиб чиқиб, ҳудудларга кўмир маҳсулотларини қўшимча етказиб бериш ҳам режамизга киритилган.

Шу ўринда аҳолининг қизиқтирадиган масала - кўмирнинг сифатига тўхталсак. Айрим истеъмолчилар ёқилғининг ташқи кўриниши (йирик ё майдалиги)га қараб баҳо беради ва хато қилади. Аслида кўмирнинг сифати деганда, унинг фракциясидан ташқари ёнувчанлиги, кулчанлиги, намлиги ҳам эътиборга олиниши керак.Филиалимиз томонидан етказиб берилаётган маҳаллий кўмирнинг сифат кўрсаткичлари қуйидагича: маркаси ‒ 2БЗР, бўлаклар ўлчами ‒ 25-500* мм., бўлаклар ундан катта бўлишига рухсат этилади. Намлиги ‒ 45 фоизгача, кулчанлиги ‒ 17 фоизгача бўлиши шарт. Ёқилғининг ишчи ҳолатида пастки ёниш ҳолати 3200 к/к. Таркибида 25мм. дан зиёд ўлчамдаги минерал аралашмалари бўлган бўлаклар 3 фоизгача майдалар миқдори 20 фоиздан ошмаслиги керак.

Тўғри, кўмирга талаб йил сайин ошиб бормоқда. Мисоллар билан изоҳлайдиган бўлсак, 2023 йилда жами 242 минг тоннадан зиёд қаттиқ ёқилғи юклаган бўлсак, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 292 минг тоннани ташкил этди.

****

Айни пайтда вилоятимизда табиий газ етиб бормаган 8 та туман ва шахарлардаги 70 та МФЙ ларининг олис ҳудудлари аҳолисини арзонлаштирилган маҳаллий кўмир ёқилғиси билан етарли миқдорда таъминлаш ҳамон асосий диққат марказда турибди.Ҳар йили мана шундай аҳоли пунктларида МФЙлар томонидан Mycoal.uz платформасига кўмирга бўлган эҳтиёжманд ахоли вакилларини аниқлаб платформага киритиб боради. Маҳалла фукаролари томонидан шакллнган руйхатига асосан ҳудудий кўмир омборларга мурожаат қилади.

Бироқ баъзи ҳолларда маҳаллаларга етказиб берилаётган кўмирни қайтариб юбориш ҳолатлари ҳам қулоғимизга чалиняпти. Мазкур масала нечоғли ҳақиқатга яқинлигини билиш истагида айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мурожаат қилдик.

Жамилахон ДАРВЕШОВА, Андижон шаҳридаги “Ишчилар” МФЙ раиси:

Обиджон ПЎЛАТОВ, “Маҳалла” уюшмаси Олтинкўл туман бўлими раиси:

***

Кўринадики, маҳсулот нархи вилоятнинг барча жойларида бир хил. Сифати аҳолини қониқтиряпти. Айни кунга қадар маҳаллаларда бу борада муаммо бўлмаган. Жорий йил куз-қиш мавсуми учун етарли заҳира мавжуд.

Зилола РАҲМОНОВА