КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ: жиддий тайёргарликни талаб этади!
08.11.2023 372
Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига жиддий эътибор қаратилди.
Жумладан, электр таъминотида мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича электр қурилмаларида олиб борилган ишлар, истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, кўп қаватли уйларникуз-қиш мавсумига тайёрлаш, аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Бугунги кунда“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон ҳудудий филиали аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига 135 дона подстанция, 19 минг
Шу йилнинг 27 октябрь ҳолатига 30 та маҳалла ҳудудига 1067 дона темир бетон таянчлар,
Вилоятдаги 68 та аварияни тезкор бартараф қилиш хизматидаги бригадалар махсус иссиқ кийим билан таъминланган, 27 та махсус автотранспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумда барқарор ишлашга тайёрланди.
2023 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 6 млрд 250 млн кВт. соат бўлиб, марказлашган ҳолда етказиб бериш режаси 5 млрд 845 млн кВт. соатни, кутилаётган дефицит 405 млн. кВт. соатни ташкил этмоқда. Дефицитни қоплаш бўйича қўшимча ҳисоб-китоблар зарурати туғилади. Вилоятдаги жами истеъмолчиларнинг электр энергияга бўлган бир кунлик эҳтёжи 18.5 млн кВт.соатни ташкил этиб, амалда 16.8 млн кВт.соат электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу 91,2 фоиз истеъмолчи эҳтиёжини қондиряпти. 8,8 фоиз эса муқобил энергия манбалари орқали қопланмоқда.
Бу йил 79,3 МВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган. Амалда 33,5 МВт панеллар ўрнатилиб, режа 42 фоизга бажарилди.
Вилоятда 2023-2024 йилларда жами 22 та микро ГЭС қурилиши амалга оширилмоқда. 2024 йилда тадбиркорлар томонидан жами 45,5 МВт қувватга эга бўлган жами 4 та янги микро ва кичик ГЭСлар қурилиши режалаштирилган. Мисол учун, Балиқчи туманидаги Катта Андижон канали магистралидаги ГЭС-1 ўрнида “Amrut resurs LLC” МЧЖ (Россиялик инвесторлар) томонидан 35 МВт қувватга эга кичик гидро электростанцияси каскади қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Уни 2024 йил июль ойида ишга тушириш режалаштирилган.
Истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш доимий эътибордаги масалалардан. Бугунги кунда, вилоятда жами 677,9 мингта истеъмолчининг 270,7 мингтаси табиий ва 407,2 мингтаси суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Йилнинг ўн ойи давомида жами 809,7 миллион куб метр табиий ва 71,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида
Бироқ қилинадиган ишлар ҳали кўп. Аҳолига табиий ва суюлтирилган газни ўз вақтида этказиб бериш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали табиий газни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, йўқотишларни бартараф этиш, шунингдек, истеъмол қилинган табиий газ учун абонентлар томонидан тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш биринчи галдаги вазифалар сирасига киради. Мавсумда таъминотда етишмовчилик ва узилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун зарур чоралар кўрилган.
Сессияда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш ишлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда табиий офатлар оқибатида йўллар талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқларга кўмир етказиб бериш; ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан белгиланган тарибда таъминлаш вазифалари белгилаб олинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 сентябрдагифармойишида белгиланган вазифаларга асосан вилоятнинг иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали турар-жой фонди ва ижтимоий соҳани 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, шунингдек, тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини камайтириш, транспорт ва логистика масалаларида кўмаклашиш белгилаб берилган.
Вилоятимизда 1 минг 922 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида режа бўйича 137 та кўп квартирали уйлар таъмирланиб, мавсумни беталофат ўтказиш учун кенг қулайликлар яратилди. Сессия қарори билан мутасаддиларга 2023 йил 15 ноябрга қадар ижтимоий соҳа ва кўп қаватли уйларни қиш мавсумидан беталофат ўтказиш бўйича туну кун фаолият олиб борувчи «Куз-қиш штаби» фаолиятини ташкил қилиш; жойлардаги кўп қаватли уй-жойларни марказлашган иссиқлик тизимига улаш бўйича амалга оширилаётган ишларини жадаллаштириш вазифалари юклатилди.
Сессия ишида вилоятдаги тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар қайтими ҳамда мавжуд муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2023 йилнинг 10 ойи мобайнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор ишлар олиб борилди. Бироқ камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Олтинкўл, Марҳамат, Шаҳрихон, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ортиб кетган. Олдимизда туманли, ёғин-сочинли об-ҳаво бизни кутиб турибди. Йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича ҳозирдан барча куч ва воситалардан мақсадли равишда фойдаланиш шарт. Пиёдалар ўтиши гавжум жойларга кўчма светофорлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 5 669 та жиноят рўйхатга олингани таъкидланди. Қайд этилган жиноятларнинг 40,1 фоизи олди олиниши лозим бўлган (қотиллик, тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўғрилик, фирибгарлик, безорилик ва автомобил олиб қочиш) жиноятларни ташкил этган. Демак, нафақат тизим ходимлари, балки кенг жамоатчилик ҳам жиноятларнинг олдини олиш учун ўзида катта масъулият ҳис қилиши керак.
“Оилаларни мустаҳкамлаш ойлиги” доирасида 2 939 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 2 810 таси яраштирилди. 890 та ноқонуний никоҳ билан яшаётган оиланинг 791 таси қонунийлаштирилди.
Сессияда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш муҳимлиги ҳам кун тартибида кўриб чиқилди. Шунингдек, туман ва шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан зарур қарорлар қабул қилинди. Сессияни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борди.
Гулжаҳон ЖАББОРОВА.