Эълон ва билдирувлар

ЛОЙИҲАЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


18.03.2025   799

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2024 йил 18 ноябрдаги ПҚ-395 (ХДФУ) сонли "Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминланишини жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 март кунида ёпиқ (закрытий) ҳолда қабул қилган қарорининг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган объектларда қурилиш ишларини бажарилишини жадаллаштириш учун мазкур объектларга лойиҳа-смета хужжатларини тайёрловчи лойиҳачи ташкилотларни истисно тариқасида махсус ахборот порталида тегишли маълумот жойлаштирмасдан, жамоатчилик муҳокамаси ва харид қилиш тартиб таъмоилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали аниқлашга рухсат берилганлигини инобатга олиб, энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали лойиҳачи ташкилотларни танлаш бўйича танлов ўтказилишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловни ўтказиш шакли: энг яхши таклифларни танлаш танлови тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатда энг яхши таклифларни танлаш иштирокчилардан таклиф хужжатларини қабул қилиш орқали очиқ тарзда ўтказилади.

Тар.

рақ

Лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиши белгиланган объектларнинг номи ва жойлашув манзили

Лойиҳа смета хужжатлариниишлаб чиқиш учун бошланғич нарх(ҚҚС билан) сўм

Лойиҳа смета хужжатлариниишлаб чиқиш ишларни тугаллаш муддати(кун)

Танлов таклифини таъминлаш кафолати1,0 %(сўм)

1

Қўрғонтепа туманидаги "Андижонсой" каналини 8 км қисмини бетонлаш

903 000 000

75

9 030 000

2

Балиқчи туманидаги 50 км хўжалик ички коллетор тармоқларини ёпиқ дренаж тизимига ўтказиш

252 500 000

75

2 525 000

3

Жалақудуқ туманидаги "Гулбахор-2"насос станцияси учун янги насос харид қилиш, 28 км масофада ички сув тармоқларини тортиш ва мавжуд 30 км масофадаги ички сув тармоқларини таъмирлаш

600 000 000

75

6 000 000

Молиялаштириш манбаи: Республика бюджет маблағлари ҳисобидан. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Мазкур объектлар бўйича лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ишларини бажаришга энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали лойиҳачи ташкилотларни аниқлашда, танлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг2021 йил 22 апрелда қабул қилинган 684-сон “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 7-боб,59-моддаситалабларига мувофиқ ишлаб чиқилган энг яхши таклифларни танлаш танлови хужжатлари асосида тегишли иш тажрибасига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжали вазирлиги тмонидан шакллантирилган “Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги”да мавжуд бўлган лойихачиташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2025 йил 3 март кунида ёпиқ (закрытий) ҳолда қабул қилган қарорининг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган объектлар бўйича танлов ташкилотчиси харажатлари буюртмачининг харажатлар сметасига киритилмаганлиги сабабли, мазкур объетлар бўйича энг яхши таклифларни танлаш танлови иштирокчилари орасидан танлов комисияси қарорига кўра маълум бир объект бўйича танлов ғолиби аниқлаганидан сўнг, танлов ғолибибўлган ташкилот томонидан буюртмачининг бевосита назорати остида БХМнинг 12 баробари қиймати миқдоридаги маблағ танлов ташкилотчисининг хисоб рақамига пул ўтказиш йўли орқали тўлаб берилади.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови ҳужжатларини танлов ташкилотчиси –«Sardor qurilish MAKS» МЧЖнинг Андижон шаҳар, “А.Фитрат” кўчаси, 214-уй манзилдаги офисидан (мўлжал: “Андижонхўжаролойиҳа” МЧЖнинг маъмурий биносининг 2-қаватида), эълон чоп этилган кундан бошлаб маълум бир объект бўйичаиштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини олиниши белгиланган тартибларга муофиқ бўлгунга қадар олиш мумкин.

Таклифлар оммавий ахбарот воситасида энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълон чоп этилганидан сўнг, иштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини тақдим қилиниши белгиланган тартибларга муофиқ бўлгунга қадар соат 9:00 дан 18:00га қадар Андижон шахар А.Фитрат қўчаси 214-уй манзилида қабул қилинади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича танлов комиссияси йиғилиши ўтказиладиган манзил: Андижон шахар. “Н.Охунов” кўчаси 35-уй. “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасининг маъмурий биноси.

Иштирокчиларга нисбатан қўшимча талаблар:

Иштирокчилар энг яхши таклифларни танлаш танловида иштирок этиши учун:

- “Шаффоф қурилиш” электрон платформасидаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида

мавжуд бўлиши;

- ишларни бажариш учун зарур техника воситаларига, молиявий барқарор холатга эга

бўлиши ва малакали ишчи ходимлар мавжуд бўлиши;

- шартнома тузиш учун қонуний хуқуққа эга бўлиши;

- солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорли мавжуд бўлмаслиги;

- ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

- инсофсиз ижрочиларнингягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;

- энг яхши таклифларни танлаш танлови хужжатларига муофиқ ўз таклифини таъминлашга банк кафиллигини тақдим этиши ёки кафолат суммасини эълонга қўйилган объектнинг бошланғич нархи қийматини 1,0 % дан кам бўлмаган миқдорида буюртмачининг қуйидаги ҳисоб рақамигаўтказиб бериши шарт.

Шахсий ҳ/р: 460021860034017042402170002

МФО: 00014