МАҲАЛЛА ВАТАН ДЕМАКДИР
30.12.2024 109
Миллий ўзлигимизни асраш, халқимизнинг неча минг йиллик қадрият, урф-одатларини янада сайқаллаштириш, аҳолининг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида маҳаллалар ўзига хос нуфузга эга.Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг обрўсини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, бугун ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларинингкасб малакаларини такомилаштириш, амалиётда зарур бўладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлариходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курсимана 10 йилдирки, айнан мана шу эзгу мақсад йўлида хизмат қилиб келмоқда. Курс директори, Социология фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Наргизахон Хушвақова билан тизимда оли борилаётган амалий тадбирлар, ютуқлар, келгуси режалар хусусида суҳбатлашдик.
- Дастлаб сизни ўқув курси ташкил этилганлигининг 10 йиллик қутлуғ санаси билан муборакбод этамиз. 10 йилтарих учун қисқа муддат, лекин, инсон умри учун катта бир давр ҳисобланади. Айтингчи, сиз раҳбарлик қилаётган таълим масканида соҳа вакиллари учун қандай шароит ва имкониятлар яратилган?
- Вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил топган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлариходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курсимизда маҳалла раисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, уларга ҳар томонлама илмий асосда ёрдам кўрсатиш учун зарур шароитлар яратилган. Машғулотлар замонавий техник воситалар ёрдамида амалга оширилади. Жараёнга андижонимизнинг етакчи, катта иш тажрибасига эга профессор –ўқитувчилари, ҳамда амалиётчи мутахассисларжалб этилган. Маҳалла раислари бир ҳафта давомида Президент академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳаллалари уюшмаси томонидан тайёрланган 36 соатга мўлжалланганўқув дастури асосида ўқитилади.Машғулотларда асосий эътибор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ушбу муҳим меъёрий ҳужжатларнингижросини таъминлаш, соҳа вакилларининг асосий функционал вазифаларини тушунтириш, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини такомиллаштиришга қаратилади. Айтиш жоизки, “Маҳалла еттилиги” тизими ўзини-ўзи бошқариш органларинининг ишини самарали ташкил этиш, муаммоларини тез ва ижобий ҳал этишга хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, дарс жараёнларида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларининг асосий тамойиллари, “Маҳалла бюджети”ни шакллантириш орқали маҳалаларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш масалалари, фуқаролар йиғинлари раисларининг раҳбарлик маҳорати ва мулоқот маданияти, маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари каби соҳа вакиллари учун долзарбаҳамиятга эга бўлган мавзулар бўйичамаърузалар тингланади.
- Машғулотларнинг қизиқарли ва таъсирчан бўлиши учун қандай жиҳатларга эътибор қаратилмоқда?
- Андижонимизнинг илғор, етакчи маҳалла раислари билан ҳамкорликда кўчма ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу жараёнда соҳа вакиллари ўзаро тажриба алмашмоқдалар. Амалиётдаги ютуқлар оммалаштириляпти. Шунингдек, тингловчилар учун турли маърифий дастурлар, маънавият масканларига саёҳатлар уюштирилмоқда.
- Маълумки, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг маънавиятини янада бойитиш масаласи кун тартибидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Соҳа вакилларининг бу борадаги касбий малакасини ошириш, уларга зарур кўмак, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадидаўқув курси томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- Жамоамиз замон билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилади. Ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланиб, биз ҳам “Telegram” ва“Facebook”да махсус каналлар ташкил этганмиз. Маҳалла раислари учун зарур бўлган манбалар, профессор-ўқитувчиларнинг таклиф, маслаҳатлари, тингловчиларимизнинг ҳуқуқий, иқтисодий саводхонликларини оширишга қаратилган видео роликлар мунтазам равишда жойлаштирилиб борилади.
- Маҳалла раислари машғулотларни қай даражада ўзлаштирганликлари қайси меъёрлар асосида баҳоланади?
- Ўқув машғулотлари якунига етганидан сўнг, белгиланган тартиб тамойилга кўра, тингловчиларимиз имтиҳон топширадилар. Синовдан муваффақиятли ўтганларга тантанали равишда ўқув курсимизни якунлаганликлари бўйича махсус сертификатлар тақдим этилади.
- 2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилига қандай режалар бор?
- Албатта,Янги йилдатингловчиларнинг табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янада оммавийлаштириш бўйича зарур тавсияларни мунтазам равишда бериб боришни мақсад қилганмиз. Шунингдек, “Яшил иқтисодиёт”нинг мазмун-моҳияти, унинг афзалликлари, кутилаётган ижобий натижалар хусусида ҳам атрофлича маълумотларни тақдим этамиз. Ҳар бир маҳалла раисинингушбу масалаларга дахлдорликларини оширишга, фидоийлик билан иш ташкил этишларига амалий ёрдам беришни режа қилганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, севимли ”Андижоннома” газетасининг мухлисларини жамоамизномидан янги - 2025 йил билан самимий муборакбод этамиз.Ушбу йил юртимизга файз-барака, фаровонлик, бахт-саодатолиб келсин. Янги йил муборак бўлсин!
Наргизахон ЭШОНОВА
суҳбатлашди