Андижан 24

МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ АМАЛДА


06.09.2023   65

Андижон давлат университетида “Маърифий тарғибот ишлари самараси ва таъсирчанлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. андижон вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда таълим сифатини янада ошириш, давлат ва жамият ривожида маърифий тарғибот ишларининг аҳамияти, таълим-тарбия тизимида маънавий ишлар таъсирчанлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

-Бугун педагогларимиз билан бир сафда ишлашни, улар билан доимий ҳамкорликда тизим самарадорлигига эришишни, таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш учун бор имкониятларни ишга солишни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари А. Нурматов. – Тарбия таълимнинг туб негизи экан, аввало барча маърий тадбирларимизни мактабгача таълим тизими жамоаси орасида бошлашимиз ва давом эттиришимиз керак. Узвий равишда ўқув даргоҳларида олиб борадиган тарғибот ишларимиз айнан жамият ва жавлат тараққиётига муносиб ҳисса бўлишига ишонамиз.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Омонова эса ўз ўзида ўқув масканларида таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўринин кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш, уларга муносиб шароитлар яратиш вазифалари ижроси хусусида алоҳида қайд этди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзиларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоблар олдилар.