Атрофга назар

Онлайн қарамлик


01.11.2023   94

Интернет ва ақлий жиҳозлар дунёсига катталар ҳам осонликча қаршилик кўрсатолмайдию, қандай қилиб биз ёшлардан уни тарк этишни сўрашимиз ва улардан тезкор итоаткорликни кутишимиз мумкин?

Уларнинг қарам бўлишига олиб келган сабаблар:

Ўйин вақтларини, уйқу вақтларини ва ушбу қурилмалардан фойдаланиш вақтларини белгилайдиган олдиндан келишилган ва эълон қилинган оилавий қоидаларнинг йўқлиги;

Онанинг ёки отанинг (кўпинча иккаласи) ушбу қурилмаларга қарамлиги, бу ерда бола уларни ҳаётнинг зарурати деб ўйлайди, уларни чеклашга ҳаққингиз йўқ деб ўйлайди ва зарарини тушунмайди;

Ота-оналарнинг фарзандларига вақт ажратолмаслиги, доим банд бўлиши болани ўша жиҳозлар орқали ҳаётидаги катта бўшлиқни тўлдиришга ундайди;

Болаларга эрта ёшдан жиҳозларни бериб қўйиш , шу орқали уларни бироз тинчлантириш ва банд қилишга уриниш.

Тавсиялар:

Интернет ва планшетлардан фойдаланиш учун маълум вақтни белгилаш , уларда ўйнаш ва суҳбатлашиш учун муайян вақтга рухсат бериш.

Интернетдан қачон фойдаланишларини (нима кўраётгани ва ўйнаётганини билиб туриш шарти билан) келишиб олиш ва интернетдан тўғри фойдаланиш усулларини ўргатиш зарур.

Кечки соатларда планшетларни олиб қўйиш, қоидага риоя қилганларни мукофотлаш ва риоя қилмаганларни маҳрум қилиш.

Интернетга муқобил тарзда кинестетик (жисмоний ҳаракат талаб қилувчи) ва интеллектуал ўйинларни тақдим этиш, интернетга муқобил бўлиш.

Интернет ва электрон жиҳозларнинг танага, мияга, бўйин бўғимларига, кўзларга .... ва ҳоказоларга зарарли таъсирини эслатиб ўтишимиз керак.

Уларни итоаткорлиги учун рағбатлантириш ва мукофотлаш.

Янгиланган ҳаёт тарзидан олдинги ва кейингисини солиштириш ва интернетга қарамликдан қутулиб, эришган муваффақиятларга эътибор қаратиш, болалар ўз фойдасига нима содир бўлаётганини билиш.